“Ямал” авиакомпанияси Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига янги рейсларни йўлга қўяди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании "Ямал"
Самолет авиакомпании Ямал  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
Россиянинг “Ямал” авиакомпанияси Москвадан Тошкент ва Наманганга парвоз қилади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Россиянинг “Ямал” авиакомпанияси Москвадан Тошкент ва Наманганга янги рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Домодедово аэропорти матбуот хизмати хабар берди.
Москва-Тошкент йўналишидаги парвозлар 14 сентябрдан бошланади. Рейслар ҳафтасига икки марта – душанба ва чоршанба кунлари бажарилади.
Москва-Наманган авиақатнови 17 сентябрдан йўлга қўйилади ва ҳар шанба куни амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг“Utair”авиакомпанияси Уфадан Тошкентга янги рейсларни йўлга қўйгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0