https://sputniknews.uz/20220908/toshkent-xalqaro-kinofestivalida-150-ta-jahon-filmlari-namoyish-etiladi-27884390.html
Тошкент халқаро кинофестивалида 150 та жаҳон фильмлари намойиш этилади
Тошкент халқаро кинофестивалида 150 та жаҳон фильмлари намойиш этилади
Sputnik Ўзбекистон
Кинофестивал доирасида Хива, Бухоро, Самарқанд ва Нукусда афсонавий ўзбек фильмлари тақдимоти ташкил этилади. 08.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-08T12:31+0500
2022-09-08T12:31+0500
2022-09-08T12:31+0500
маданият
“ипак йўли дурдонаси” тошкент халқаро кинофестивали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/08/27882644_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_7ca32ef2546b63319839f729c411c368.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. "Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивалида 150 та жаҳон фильмлари намойиш этилади. Бу ҳақда кинофестивалга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Халқаро тадбир доирасида жаҳоннинг 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлари намойиш этилади. "Жаҳон кино кунлари" доирасида эса Осиё, Америка ва Европанинг 22 та давлати ўзларининг энг яхши фильмларини намойиш этади.Улар орасида Россия, Озарбайжон, Жазоир, Арманистон, Беларусь, Буюк Британия, Германия, Грузия, Италия, Туркманистон, Туркия, Франция, Эстония, Жанубий Корея ва бошқалар бор.Шунингдек, кинофестивал доирасида Хива, Бухоро, Самарқанд ва Нукусда афсонавий ўзбек фильмлари тақдимоти ташкил этилади. Жами 60 дан ортиқ фильм ва 80 дан ортиқ мультфильмлар намойиш этилади."Ўзбек кинематографиясининг юз дурдонаси" дастуридан "Оқ лайлаклар, оппоқ лайлаклар", "Тошкент – нон шаҳри", "Ғўр ёшлигим", "Нафосат", "Тоҳир ва Зуҳра", "Маҳаллада дув-дув гап", "Келинлар қўзғолони", "Ўтган кунлар", "Инсон қушлар ортидан боради" каби миллий фильмларнинг олтин тўплами ўрин олган.“Кўпчилик хорижий продюсерлар Ўзбекистонда фильм олиш учун мамлакатдаги локацияларни, чиройли табиатни кўриб розилик беришмоқда. Ҳозирда қўшма лойиҳалар учун 25 миллион евро миқдорида маблағ ажратилган”, - деди "Ўзбекфильм" киноконцерни директори Баҳодир Адилов.Шунингдек, кинофестивалда "ШҲТ мамлакатлари кино кунлари", "Ҳужжатли фильмлар кунлари", "Ретро кино кунлари", "Ўзбекистон кино кунлари", Халқаро туркий маданият ташкилоти ("ТУРКСОЙ") кинофоруми, "МДҲ мамлакатлари миллий киностудиялари раҳбарларининг учрашуви" бўлиб ўтади. Жаҳон юлдузлари иштирокида кўплаб тадбирлар режалаштирилган.Россия юлдузлари, “Гарри Поттер” фильми продюсери - Тошкент кинофестивалига кимлар келадиЭслатиб ўтамиз, Тошкент кинофестивали кинофестиваль 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унга дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан 500 га яқин актёр ва актрисалар, режиссёр ва операторлар, продюсер ва кинотанқидчилар, киношунослар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/08/27882644_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_8f84d90a2e92e0f21301407ac35b8a0b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, “ипак йўли дурдонаси” тошкент халқаро кинофестивали
маданият, “ипак йўли дурдонаси” тошкент халқаро кинофестивали
Тошкент халқаро кинофестивалида 150 та жаҳон фильмлари намойиш этилади
Кинофестивал доирасида Хива, Бухоро, Самарқанд ва Нукусда афсонавий ўзбек фильмлари тақдимоти ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. "Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивалида 150 та жаҳон фильмлари намойиш этилади. Бу ҳақда кинофестивалга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб
хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Халқаро тадбир доирасида жаҳоннинг 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлари намойиш этилади. "Жаҳон кино кунлари" доирасида эса Осиё, Америка ва Европанинг 22 та давлати ўзларининг энг яхши фильмларини намойиш этади.
Улар орасида Россия, Озарбайжон, Жазоир, Арманистон, Беларусь, Буюк Британия, Германия, Грузия, Италия, Туркманистон, Туркия, Франция, Эстония, Жанубий Корея ва бошқалар бор.
“Янги Ўзбекистонда яратилган шарт-шароитлар жаҳонга машҳур киноижодкорлар билан ҳамкорликда салмоқли халқаро лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилишига ишонамиз,” – дейди XIV Тошкент халқаро кинофестивали Бош директори Фирдавс Абдухолиқов.
Шунингдек, кинофестивал доирасида Хива, Бухоро, Самарқанд ва Нукусда афсонавий ўзбек фильмлари тақдимоти ташкил этилади. Жами 60 дан ортиқ фильм ва 80 дан ортиқ мультфильмлар намойиш этилади.
"Ўзбек кинематографиясининг юз дурдонаси" дастуридан "Оқ лайлаклар, оппоқ лайлаклар", "Тошкент – нон шаҳри", "Ғўр ёшлигим", "Нафосат", "Тоҳир ва Зуҳра", "Маҳаллада дув-дув гап", "Келинлар қўзғолони", "Ўтган кунлар", "Инсон қушлар ортидан боради" каби миллий фильмларнинг олтин тўплами ўрин олган.
“Кўпчилик хорижий продюсерлар Ўзбекистонда фильм олиш учун мамлакатдаги локацияларни, чиройли табиатни кўриб розилик беришмоқда. Ҳозирда қўшма лойиҳалар учун 25 миллион евро миқдорида маблағ ажратилган”, - деди "Ўзбекфильм" киноконцерни директори Баҳодир Адилов.
Шунингдек, кинофестивалда "ШҲТ мамлакатлари кино кунлари", "Ҳужжатли фильмлар кунлари", "Ретро кино кунлари", "Ўзбекистон кино кунлари", Халқаро туркий маданият ташкилоти ("ТУРКСОЙ") кинофоруми, "МДҲ мамлакатлари миллий киностудиялари раҳбарларининг учрашуви" бўлиб ўтади. Жаҳон юлдузлари иштирокида кўплаб тадбирлар режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент кинофестивали кинофестиваль 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унга дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан 500 га яқин актёр ва актрисалар, режиссёр ва операторлар, продюсер ва кинотанқидчилар, киношунослар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.