Шавкат Мирзиёевнинг аёл парламент раҳбарлари саммити иштирокчиларига мурожаати

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев на встрече с представителями бизнеса
Шавкат Мирзиёев на встрече с представителями бизнеса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
“Парламент етакчилиги: барқарорлик ва фаровонликни янада самарали таъминлашда хавф-хатарларни баҳолаш” мавзусида бўлиб ўтаётган саммитда дунёнинг кўплаб мамлакатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлардан 120 га яқин вакиллар иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тошкентда бошланган 14 аёл парламент раҳбарлари саммити иштирокчиларга мурожаат қилди.
Президент Мурожаатини Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.
"Ҳурматли Парламентлараро иттифоқ президенти, Ҳурматли Бош котиб, ҳурматли миллий парламентлар спикерлари!
Дунё мамлакатлари миллий парламентларининг аёл раҳбарлар 14-саммитида иштирокчиларини қутлашдан жуда хурсандман.
Миллий парламентлар раҳбарлари учрашуви Ўзбекистонда илк бор бўлиб ўтмоқда. Биз буни мамлакатимизда амалга оширилаётган ортга қайтмас демократик ислоҳотларнинг, жумладан парламентчилик ва гендер сиёсати соҳаларида, тан олиниши деб биламиз.
2005 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу парламентлараро саммит ҳамкорликнинг муҳим платформасига айланди ва демократик жараёнларнинг ҳамда фуқаро жамиятининг ривожланишига жиддий ҳисса қўшмоқда.
Бугунги форум кун тартиби ҳам долзарб мавзуларга бағишланган бўлиб у жамият ва сиёсатда аёллар ўрни ошиб бораётгани, миллий ва халқаро даражадаги муҳим жараёнларда аёллар иштирокига бағишланади.
Биз Ўзбекистонда ишончимиз комилки, гендер тенглик бу - жамият ва демократик жараёнларнинг ривожланишининг муҳим элементи эканига ишонамиз. Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатда аёлларнинг жамият ва давлат бошқарувида кенг ва фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг салоҳотяларни намоён қилиш учун республикада барча шароитларни ярамоқдамиз.
Фақат сўнгги бир неча йиллар ичида Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган 40дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бунинг натижасида давлат бошқарув тизимида аёллар сони ошиб бормоқда. Бугун бизнинг парламентимизда аёллар улуши учдан бирни ташкил қилади. Шунингдек Ўзбекистон “Сиёсатда аёллар” рейтингида ўз ўрнини мустаҳкамлаб, ушбу соҳада муваффақиятга эришган давлатлар қаторига қўшилди.
Айтиш жоизки сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистонда энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал қилиш ислоҳотларни олға суришда, миллий парламентнинг роли кучайди. Ижроий ҳукумат устидан парламент назорати кучайди. Ҳукумат аъзоларини парламент тасдиғидан кейин тайинлаш амалиёти татбиқ этилди.
Биз яқинда бўлиб ўтадиган конституцион ислоҳотлар доирасида ҳам қонунчилик ҳукуматининг мавқеини оширишни режалаштирганмиз.
Парлментлараро Иттифоқ билан алоқаларимиз ривожланиб бораётганидан мамнунмиз. Унинг тавсиясига кўра Олий Мажлисда БМТ Барқарор ривожланишнинг мақсадларига эришиш ҳамда Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича парламент комиссиялари ташкил қилинган. Бизнинг вакилларимиз Парламентлараро Иттифоқ фаолиятида фаол иштирок этиб, унинг фаолиятига ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
Бунинг ёрқин мисоли сифатида ўтган йили Бухорода бўлиб ўтган БМТ Барқарор ривожланишнинг мақсадларига бағишланган Халқаро парламентлараро форумини айтиш мумкин. Биз келажакда ҳам Парламентлараро Иттифоқ билан муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдормиз.
Ишончим комилки Парламентлараро Иттифоқнинг кўп форматли майдони халқаро кун тартибининг долзарб мавзулари бўйича самарали ечимлар топишга хизмат қилади. Саммитнинг барча иштирокчиларига самарали меҳнат ва мувофаққият ттилайман", - дейилган Шавкат Мирзиёеев мурожаатномасида.
Маълумот учун, бугун Тошкентда Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити ўз ишини бошлади. Ушбу Саммит МДҲ ҳудудида илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтмоқда.
Саммитида БМТ, Парламентлараро Иттифоқ ва унга аъзо мамлакатлар парламентлари палаталарининг аёл-спикерлари, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент Ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 17 та давлатдан 120 дан ортиқ парламент вакиллари иштирок этмоқда. Анжуман мавзуси “Парламент етакчилиги: барқарорлик ва фаровонликни янада самарали таъминлашда хавф-хатарларни баҳолаш”.
Янгиликлар лентаси
0