Қариндош бўлмаган шахсларни "прописка"дан чиқариш тартиби ўзгарди

© Sputnik / Юлия Честнова / Медиабанкка ўтишОформление временной прописки
Оформление временной прописки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
Эндиликда қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилиги сўралмайди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб қариндош бўлмаган шахсларни “прописка”дан чиқаришда уларнинг розилигини олиш талаб этилмайди. Бу ҳақда президентнинг ПФ-198- сонли фармонида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни (танишлар, узоқ қариндошлар) ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан – "прописка"дан чиқариш учун уларнинг розилиги сўралмайди.
Тегишли органлар маълумотларига кўра, охирги 2,5 йилда фуқаролик судларига шахсни турар жойдан рўйхатдан чиқариш бўйича 8 954 та даъво аризалари киритилган, шундан 7 311 таси (82 фоизи) қаноатлантирилган.
Шунингдек, суд томонидан турар жойни сотиб олган шахс инсофли эгалловчи деб топилганда, жисмоний шахсдан ушбу турар жойни давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб уч йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш таъқиқланади.
Агар турар жой UZKAD тизимидаги нотўғри маълумотларга ишониб харид қилинган бўлса, 3 йилдан кейин сотиб олувчидан (инсофли эгалловчи) ушбу уйни талаб қилиб олиш мумкин эмас. Дастлабки мулкдорга етказилган зарар давлат томонидан қопланиб, кейинчалик айбдордан ундирилади.
Яна бир ўзгартиришлардан бири – бу “снос” жамғармалари, улар Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармаларга айлантирилди.
2023 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган қуйидаги зарарлар шу жамғармалардан тўлаб берилади:
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ноқонуний ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг киритилиши натижасида унга ишониб ҳаракат қилган шахсларга етказилган зарар;
давлат органи, мансабдор шахс, хусусан, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари натижасида мулкдорга етказилган, суд қарори билан аниқланган зарар;
турар жой инсофли эгалловчидан талаб қилиб олинмаслиги натижасида унинг ҳақиқий эгасига етказилган зарар.
Янгиликлар лентаси
0