Президент Россия Федерация кенгаши раиси ўринбосарини қабул қилди
15:59 08.09.2022 (янгиланди: 16:05 08.09.2022)
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял заместителя Председателя Совета Федерации Федерального Собрания Российской Федерации Галину Карелову, пребывающую в Ташкенте для участия в мероприятиях международного саммита женщин-руководителей парламентов.
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари Туркманистон, Озарбайдон парламентлари раислари ва Россия Федерал мажлиси федерация кенгаши раисининг ўринбосарини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев парламентлар аёл раҳбарларининг халқаро саммитида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турган Россия Федерал мажлиси федерация кенгаши раисининг ўринбосари Галина Кареловани қабул қилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида кейинги йилларда юксак даражага эришилганини, кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этди.
Шунингдек, президент қабулида Туркманистон Миллий кенгаши мажлиси Раиси Гулшат Маммедова ва Озарбайжон Миллий мажлиси раиси Соҳиба Гафарова бўлди.
Мирзиёев Маммедова билан учрашувда Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шерикликка асосланган муносабатларнинг бугунги юксак даражасини мамнуният билан қайд этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял Председателя Меджлиса Милли Генгеша Туркменистана Гульшат Маммедову
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял Председателя Меджлиса Милли Генгеша Туркменистана Гульшат Маммедову
Гафарова билан учрашувда Ўзбекистон раҳбари олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ ҳар томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб, амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани алоҳида қайд этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял Председателя Милли Меджлиса Азербайджана Сахибу Гафарову, участвующую в саммите женщин-руководителей национальных парламентов в нашей столице.
Президент Шавкат Мирзиёев принял Председателя Милли Меджлиса Азербайджана Сахибу Гафарову, участвующую в саммите женщин-руководителей национальных парламентов в нашей столице.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг 14-саммити бошлангани хабар қилинган эди. Бу тадбир илк бор Ўзбекистонда ўтказилмоқда. Саммитда иштирокчилар “Парламент етакчилиги: барқарорлик ва фаровонликни янада самарали таъминлашда хавф-хатарларни баҳолаш” мавзусини кўриб чиқишади. Хусусан, улар пандемиядан глобал тикланишига тўсқинлик қилаётган хатарларни бартараф этиш масаласини муҳокама этишади.