Киракашлик учун лицензия олиш осонлашди

© SputnikДорожные знаки
Дорожные знаки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
Лицензия ЯИДХП орқали расмийлаштирилганда давлат божи 10 фоизга кам бўлади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистонда енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олишнинг янги тартиби жорий қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирли хабар берди.
Ҳайдовчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) (my.gov.uz) орқали масофадан ёки Давлат солиқ инспекцияси ҳудудий бўлимига борган ҳолда ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши лозим. Рўйхатдан ўтиш ва гувоҳнома олиш бепул.
Ҳайдовчи my.gov.uz орқали ёки ДХМга келган шахсан келиб лицензия варақасини олиши мумкин. Лицензия муддати 1 йил. ДХМ орқали олганда 300 минг сўм давлат божини тўлайди.
my.gov.uz орқали мурожаат қилинганда 10 фоиз чегирма қўлланилади, яъни 270 минг сўм тўланади.
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳайдовчи расмий иш стажига эга бўлишни истаса, ихтиёрий равишда 1 йил учун 300 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Ижтимоий солиқ тўлаш ўзини ўзи банд қилганлар учун ихтиёрий саналади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил 31 декабргача фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, енгил автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишига рухсат берилган.
Янгиликлар лентаси
0