Депутатлар Конституциявий қонун лойиҳасини сентябрда муҳокама қилишлари кутилмоқда

© SputnikКонституция республики Узбекистан
Конституция республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини сентябрь охиригача Қонунчилик палатасига киритиш режалаштирилган - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Конституциявий қонун лойиҳасини сентябрь ойларида муҳокама қилишлари кутилмоқда. Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов РИА Новостига маълум қилди.
Акмал Саидовнинг сўзларига кўра, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси сентябрь охиригача иккинчи ўқишда Қонунчилик палатасига киритиш режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, Марказий сайлов комиссияси референдумга тайёргарликни йилнинг иккинчи ярмидан бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси 1 август куни якунланган. Умумхалқ муҳокамаси доирасида 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган.
Қонун лойиҳасида конституциянинг 60 га яқин моддасига 200 га яқин ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган. Ўзбекистон президентининг ваколат муддатини беш йилдан етти йилгача узайтириш, ўлим жазосини тақиқлаш, мамлакат фуқаросини хорижий давлатга экстрадиция қилишни тақиқлаш масалалари шулар жумласидандир.
1992 йилда қабул қилинган амалдаги конституция 128 моддадан иборат. Ўшандан бери мамлакатнинг асосий қонунига 15 марта ўзгартиришлар киритилди.
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасидан Қорақалпоғистон Республикаси мақомига оид қисми чиқарилди. Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деган қарорга келди.
Аввалроқ Конституциявий комиссия спикери Жаҳонгир Ширинов Ўзбекистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентда янги муҳокамадан сўнг референдумга қўйилиши ҳақида маълум қилганди.
Қонунчиликка мувофиқ, овоз бериш парламент палаталарининг референдум тўғрисидаги қарорлари эълон қилинган кундан бошлаб бир ярим ойдан уч ойгача бўлган муддатда исталган кунга белгиланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0