https://sputniknews.uz/20220908/bugun-toshkentda-rossiya-milliy-filarmoniya-orkestri-kontsert-beradi-27876830.html
Бугун Тошкентда Россия Миллий филармония оркестри концерт беради
Бугун Тошкентда Россия Миллий филармония оркестри концерт беради
Sputnik Ўзбекистон
Концерт дастуридан аввал яккахон хонандалари кун мобайнида Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари учун маҳорат дарслари ўтказишади. 08.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-08T08:52+0500
2022-09-08T08:52+0500
2022-09-08T08:52+0500
маданият
концерт
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1a/18913191_47:303:2352:1600_1920x0_80_0_0_6e73ce6a628b58ae11b2aba52b7aed5d.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бугун Тошкентда Россия Миллий филармония оркестри концерт беради. Бу ҳақида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.Айтилишича, концерт дастуридан аввал Россия Миллий филармония оркестрининг яккахон хонандалари кун мобайнида Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари учун маҳорат дарслари ўтказишади.Маҳорат дарслари ихтисосликлар йўналишлари торли, пуфлама ва зарбли чолғу асбобларидан иборат бўлади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дирижёр Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий филармония оркестрининг концерти бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилинганди.Тадбирда Генрик Ибсеннинг “Пер Гюнт” драмаси мусиқасидаги машҳур сюита ва Норвегия мумтоз санъат арбоби Эдвард Григнинг ля минор оркестри фортепиано концерти ижро этилади.Шунингдек, Пётр Чайковский, Антонин Дворжак, Жакомо Пуччини ва Франческо Чилеа операларидан парчалар ҳам ижро этилиши режалаштирилган.Яккахон ижрочилар Владимир Спиваков ва унинг жамоасининг концерт ва сайёр чиқишларида бир неча бор иштирок этган пианиночи Иван Бессонов ва сопрано Екатерина Петрова бўлади.Мазкур тадбир Алишер Усмонов ҳомийлигидаги “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1a/18913191_84:0:2217:1600_1920x0_80_0_0_6d28ebd0babe819f219d4493b68a5173.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, концерт, тошкент
маданият, концерт, тошкент
Бугун Тошкентда Россия Миллий филармония оркестри концерт беради
Концерт дастуридан аввал яккахон хонандалари кун мобайнида Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари учун маҳорат дарслари ўтказишади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бугун Тошкентда Россия Миллий филармония оркестри концерт беради. Бу ҳақида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар
берди. Айтилишича, концерт дастуридан аввал Россия Миллий филармония оркестрининг яккахон хонандалари кун мобайнида Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари учун маҳорат дарслари ўтказишади.
Маҳорат дарслари ихтисосликлар йўналишлари торли, пуфлама ва зарбли чолғу асбобларидан иборат бўлади.
Соат 19:00 да эса “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Россия Миллий филармонияси оркестри хайрия концерти бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дирижёр Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий филармония оркестрининг концерти бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилинганди.
Тадбирда Генрик Ибсеннинг “Пер Гюнт” драмаси мусиқасидаги машҳур сюита ва Норвегия мумтоз санъат арбоби Эдвард Григнинг ля минор оркестри фортепиано концерти ижро этилади.
Шунингдек, Пётр Чайковский, Антонин Дворжак, Жакомо Пуччини ва Франческо Чилеа операларидан парчалар ҳам ижро этилиши режалаштирилган.
Яккахон ижрочилар Владимир Спиваков ва унинг жамоасининг концерт ва сайёр чиқишларида бир неча бор иштирок этган пианиночи Иван Бессонов ва сопрано Екатерина Петрова бўлади.
Мазкур тадбир Алишер Усмонов ҳомийлигидаги “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил
этилмоқда.