Аэропортда қўлга олинган тимсоҳлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди - видео

© Пресс-служба Государственного таможенного комитета УзбекистанаВ аэропорту Ташкента пресекла ввоз детенышей крокодила из Египта
В аэропорту Ташкента пресекла ввоз детенышей крокодила из Египта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2022
Oбуна бўлиш
Ҳозирда тимсоҳлар қаттиқ ҳимояга олинган махсус жойларда сақланмоқда ва зарур иссиқлик, ёруғлик, ҳамда озиқ-овқат билан таъминланган.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғига 57 нафар Нил тимсоҳчалари олиб келинди. Бу ҳақида ҳайвонот боғи матубот хизмати хабар берди.
Айтилишича, тимсоҳ болалари Ўзбекистонга олиб киришга уринишган вақтда аэропорт божхона хизмати томонидан олиб қўйилган.
“Митти жониворлар мева ва сабзавотлар орасида фолга қоғозга ўралган пластик идишларда ташилган. Бу эса уларнинг соғлиғига жиддий зарар етказган. Уларни қабул қилган чоғимиз улар ўта абгор, баъзилари жуда заиф ҳолатда эди”, дейилади хабарда.
Ҳозирда улар ходимлар томонидан қаттиқ ҳимояга олинган махсус жойларда сақланмоқда ва зарур иссиқлик, ёруғлик, ҳамда озиқ-овқат билан таъминланган.
Уларга гўшт бўлаклари, балиқ, янги туғилган сичқончалар, майда балиқ ва ҳашаротлар билан боқилмоқда.
Тимсоҳ болаларининг ўсиш ва ривожланиш динамикасини кузатиш ва назорат қилиш мақсадида тарозида торилиб, ўлчанди.
Малумот учун, Нил тимсоҳлари ер юзидаги энг катта судралиб юрувчилардан бири бўлиб, улар улкан ҳажмга эга (5-6 м ва ундан юқори). Улар барча ҳайвонот боғиларида ҳам сақланмаслиги мумкин, чунки ушбу тимсоҳлар ҳаёти учун кенг сув омбори ва малакали парвариш зарур.
Ҳозирда Тошкент ҳайвонот боғида Адам лақабли Нил тимсоҳ мавжуд, унинг ўлчами тахминан 3 метрга етади.
Давлат божхона қўмитаси маълум қилишича, мазкур тимсоҳ болаларининг умумий қиймати 918,5 миллион сўмни ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0