Владимир Норов Саудия Арабистонига ташриф буюради

© Sputnik / Зафар ХалиловВладимир Норов
Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси "Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик Кенгаши - Марказий Осиё" стратегик мулоқотининг биринчи вазирлар йиғилишида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Саудия Арабистонига ташриф буюради. Бу ҳақида ТИВ хабар берди.
Қайд этилишича, Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган "Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик Кенгаши - Марказий Осиё" стратегик мулоқотининг биринчи вазирлар йиғилишида иштирок этади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси хорижий ҳамкорлар билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Янгиликлар лентаси
0