Супер-контрактда ўқиш бўйича янги тартиб белгиланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
Танлаган бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Давлат қабул комиссияси қарори билан супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Унга кўра, абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5 йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.
"Бу истисно 2, 3 ёки 4 йўналишга тааллуқли эмас. Яъни бешинчи йўналишга ўқишга кирган абитуриент иккинчи ёки тўртинчи йўналишни танлаб супер-контракт қила олмайди, фақат биринчи йўналишга қилиши мумкин", — дейилади хабарда.
Шунингдек, танлаган бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.
Биринчи йўналишга кира олмаган, лекин 2—5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида супер контрактда ўқишига рухсат берилади, фақат абитуриент тўплаган балл 1-таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балидан паст бўлганда.
Мисол учун, абитуриент 143 балл тўплаган. Бунда биринчи таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балл (контрактнинг охири) 143 дан юқори бўлса, супер-контракт асосида ўқишига рухсат берилади. Лекин ўтиш бали (контрактнинг охири) 143 ёки ундан паст бўлса, супер-контрактга рухсат берилмайди ва у ўзи тавсия этилган таълим
Супер-контракт бўйича аризалар kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги барча давлат олий таълим муассасаларида табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0