Сочида Ўзбекистон Мустақиллик кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишФлаг России и Узбекистана, архивное фото
Флаг России и Узбекистана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
Краснодарнинг қатор корхоналари ўзбекистонлик ҳамкорлар билан тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати соҳасида ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон Бош консуллиги Сочи шаҳридаги ўзбек диаспораси билан биргаликда республика Мустақиллик куни муносабати билан сайёр қабул уюштирди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Байрамона қабулда Россия ҳудуди раҳбарияти, тадбиркорлар, журналистлар, миграция хизматлари вакиллари ва Ўзбекистон фуқаролари иштирок этди.
Краснодар ўлкаси ҳукумати инвестиция ва кичик бизнесни ривожлантириш бўлими бошлиғи Василий Воробьевнинг сўзларига кўра, Россия ҳудуди раҳбарияти Ўзбекистон ҳудудларига қизиқиш билдирмоқда.
Хусусан, томонлар савдо уйини очиш учун Андижон вилояти делегациясининг Краснодарга ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.
Таъкидланишича, Краснодарнинг қатор корхоналари ўзбекистонлик ҳамкорлар билан тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати соҳасида ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда.
Россиялик тадбиркорлар “Ўзчармсаноат” уюшмасидан жорий йилнинг 12-14 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Чарм, пойабзал, галантерея, мўйна ва жун” халқаро кўргазмасида иштирок этиш учун таклиф олди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Ўзбекистоннинг етакчи сармоявий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Россия Федерациясининг 84 та субъекти республика корхоналари билан ҳамкорлик қилади. Уларнинг энг фаоллари Москва шаҳри, Рязань, Новосибирск, Нижний Новгород ва Ленинград вилоятлари, шунингдек, Бошқирдистон ва Татаристон республикалари бўлган.
Янгиликлар лентаси
0