Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Шифокор қайси ҳолатда бақлажон истеъмол қилиш мумкин эмаслигини айтди

© © РИА Новости / Виталий Тимкив/Перейти в медиабанкбаклажан
баклажан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
Парҳезшуноснинг айтишича, аутоиммун касалликларда камроқ бақлажон истеъмол қилиш лозим
Тиббиёт фанлари доктори, парҳезшунос Маргарита Королёванинг айтишича, аутоиммун касалликларида бақлажонни кўп истеъмол қилиш мумкин эмас. Аутоиммун касалликларига тиреоидит, шунингдек, бўғимлар ва ичак касалликлари киради. Аллергияда бақлажонни умуман камроқ истеъмол қилмаган маъқул.
Бақлажон таркибидаги моддалар яллиғлантирувчи хусусиятларга эга. Ичак касалликларида бақлажон уруғлари шикастланган жойга кириб, ичак саломатлигига салбий таъсир қилиши мумкин.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, итузумдошлар оиласига мансуб ҳар қандай сабзавотлар (бақлажон, помидор, булғор қалампири) агар мунтазам истеъмол қилинса, яллиғланиш касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0