“Самарқанд - Тошкент” йўналишида қўшимча “Afrosiyob” поездлари йўлга қўйилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАфросиаб
Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
ШҲТнинг навбатдаги саммити муносабати билан электропоездларининг қўшимча ҳаракати 12 сентябрдан 18 сентябргача амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. "Самарқанд - Тошкент – Самарқанд” йўналишида "Afrosiyob" поездларининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақида “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Қайд этилишича, 767/768-сонли электропоездларининг қўшимча ҳаракати 12 сентябрдан 18 сентябргача амалга оширилади.

“Қўшимча электропоездларининг ҳаракати 14-18 сентябрь кунлари Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилди”, дейилади хабарда.

Электропоездларнинг ҳаракати 7 та рейсга йўлга қўйилади ва қуйидаги вақт оралиғида ҳаракатланади:
767-сонли "Самарқанд - Тошкент" йўналишидаги поезд "Самарқанд" вокзалидан соат 11:08да жўнаб, "Тошкент-Марказий" вокзалига соат 13:18 да етиб боради.
768-сонли "Тошкент — Самарқанд" йўналишидаги поезд "Тошкент-Марказий" вокзалидан 13:40да жўнаб, "Самарқанд" вокзалига соат 15:48да етиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити муносабати билан 14-17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ёпилади.
Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет ҳиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рўдакий, Шохизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Янгиликлар лентаси
0