Россия Ғарбнинг иқтисодий тажовузига қарши туриш уддасидан чиқмоқда – Путин

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин принял участие в VII Восточном экономическом форуме
Президент РФ Владимир Путин принял участие в VII Восточном экономическом форуме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
Россия раҳбари мамлакат Ғарбнинг иқтисодий, молиявий ва технология тажовузига қарши бас келаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакат Ғарбнинг иқтисодий ва технология тажовузига қарши курашишнинг уддасидан чиқаётганини маълум қилди.
“Россия Ғарбнинг иқтисодий, молиявий ва технология тажовузига қарши курашишнинг уддасидан чиқмоқда. Мен айнан тажовуз ҳақида гапиряпман, буни бошқача атаб бўлмайди”, - деди Путин VII Шарқий иқтисодий форумида сўзлаган нутқида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг валюта ва молия бозори барқарорлашган, инфляция тушмоқда, ишсизлик даражаси тарихий минимумда.
Россия етакчиси иқтисодий суръат баҳолари ва прогнозлари баҳор бошида бўлганга қараганда ғоят оптимистик эканини қўшимча қилди.
Янгиликлар лентаси
0