https://sputniknews.uz/20220907/putin-rossiya-zaesni-oqqa-tutgani-haqidagi-ayblovlarga-keskin-javob-qaytardi-27867039.html
Путин Россия ЗАЭСни ўққа тутгани ҳақидаги айбловларга кескин жавоб қайтарди
Путин Россия ЗАЭСни ўққа тутгани ҳақидаги айбловларга кескин жавоб қайтарди
Sputnik Ўзбекистон
Путиннинг айтишича, ғарблик ҳамкорлар бундай айбловлар ҳақиқатан ҳам “соғлом фикрга тўғри келмаслигини” тан олади. 07.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-07T20:39+0500
2022-09-07T20:39+0500
2023-04-05T18:39+0500
владимир путин
запорожье вилояти
аэс
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/07/27872076_0:0:3187:1793_1920x0_80_0_0_7abef9c46c1b11128c514e799ecdde5b.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин россиялик ҳарбийлар Запорожье атом электр станциясини ўққа тутгани ҳақидаги хабарларни бемаънилик деб атади.Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, суҳбатларда ғарблик ҳамкорлар бундай айбловлар ҳақиқатан ҳам “соғлом фикрга тўғри келмаслигини” тан олади.Украина қўшинлари Запорожье атом электр станциясини мунтазам равишда ўққа тутмоқда. Ўтган ҳафтада агентлик раҳбари Рафаэль Гросси бошчилигидаги МАГАТЭ делегацияси станцияга ташриф буюрди.Текширув натижасида миссиянинг икки нафар аъзосининг станцияда доимий равишда қолишига қарор қилинди. Бундан ташқари, МАГАТЭ Украинадаги ядро хавфсизлиги бўйича ҳисоботини эълон қилди. Ҳужжатнинг салмоқли қисми агентлик мутахассисларининг атом электр станцияларидаги миссиясига бағишланган. Кузатувчилар радиоактив чиқиндилар ва янги ядро ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган махсус бўлинмага етказилган зарарни қайд этган. Агентлик расмийлари станция ва унинг атрофини ўққа тутишни тўхтатишга чақирган.
запорожье вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/07/27872076_39:0:2770:2048_1920x0_80_0_0_c05b375b92cdd5a1bc72c9882fe14e3d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир путин, запорожье вилояти, аэс, россия
владимир путин, запорожье вилояти, аэс, россия
Путин Россия ЗАЭСни ўққа тутгани ҳақидаги айбловларга кескин жавоб қайтарди
20:39 07.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Путиннинг айтишича, ғарблик ҳамкорлар бундай айбловлар ҳақиқатан ҳам “соғлом фикрга тўғри келмаслигини” тан олади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин россиялик ҳарбийлар Запорожье атом электр станциясини ўққа тутгани ҳақидаги хабарларни бемаънилик деб
атади. “Биз станцияни назорат қиламиз. У ерда ҳарбий хизматчиларимиз турибди. Нима биз ўзимизга ўзимиз ўқ узяпмизми? Бу шунчаки бемаънилик. Бошқача айтиш мумкин эмас”, деди Путин Шарқий иқтисодий форумда сўзлаган нутқида.
Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, суҳбатларда ғарблик ҳамкорлар бундай айбловлар ҳақиқатан ҳам “соғлом фикрга тўғри келмаслигини” тан олади.
“Бу биринчидан, иккинчидан, у ерда HIMARS ва бошқа Ғарб қуролларининг бўлаклари ётибди”, дея хулоса қилди президент.
Украина қўшинлари Запорожье атом электр станциясини мунтазам равишда ўққа тутмоқда. Ўтган ҳафтада агентлик раҳбари Рафаэль Гросси бошчилигидаги МАГАТЭ делегацияси станцияга ташриф буюрди.
Текширув натижасида миссиянинг икки нафар аъзосининг станцияда доимий равишда қолишига қарор қилинди. Бундан ташқари, МАГАТЭ Украинадаги ядро хавфсизлиги бўйича ҳисоботини эълон қилди. Ҳужжатнинг салмоқли қисми агентлик мутахассисларининг атом электр станцияларидаги миссиясига бағишланган. Кузатувчилар радиоактив чиқиндилар ва янги ядро ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган махсус бўлинмага етказилган зарарни қайд этган. Агентлик расмийлари станция ва унинг атрофини ўққа тутишни тўхтатишга чақирган.