Путин махсус операция бошланиши сабабларини тушунтирди

Oбуна бўлиш
Путин: Барча ҳаракатларимиз Донбассда яшовчи одамларга ёрдам беришга қаратилган. <...> Бу бизнинг бурчимиз ва биз уни охиригача бажарамиз.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форумда Украинада Россия махсус операцияси бошланиши сабабларини яна бир бор тушунтирди.
“Бу масалани тинч йўл билан ҳал қилишга бўлган бир неча бор уринишларидан сўнг, Россия потенциал рақибимиз ҳаракат қилганидек, қуролли йўл билан жавоб беришга қарор қилди. Биз буни атайлаб қилдик, барча ҳаракатларимиз Донбассда яшовчи одамларга ёрдам беришга қаратилган. Бу пировардида мамлакатимизни ичкаридан ҳам, ташқи сиёсатдаги позицияларини ҳам мустаҳкамлашга олиб келади. Бу бизнинг бурчимиз ва биз уни охиригача бажарамиз”, деди Путин.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0