https://sputniknews.uz/20220907/ozbekiston-world-construction-championship-qurilish-chempionatida-ishtirok-etadi-27868774.html
Ўзбекистон “World Construction Championship” қурилиш чемпионатида иштирок этади
Ўзбекистон “World Construction Championship” қурилиш чемпионатида иштирок этади
Sputnik Ўзбекистон
У Россия ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги иқтисодий интеграциясини кенгайтириш мақсадида... 07.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-07T20:04+0500
2022-09-07T20:04+0500
2022-09-07T20:04+0500
жамият
қозон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/07/27868525_0:264:3025:1966_1920x0_80_0_0_ffd12bf484c36460dfdc2726b5b9f548.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. 7 октябрь куни Қозонда (Татаристон) II Халқаро қурилиш чемпионати (World Construction Championship) доирасида қурилишга оид ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро кенгашнинг мажлиси бўлиб ўтади.Бу ҳақда Sputnik мухбирига II Халқаро қурилиш чемпионати ташкилот қўмитаси маълум қилди.Мажлисда МДҲга аъзо мамлакатлар - Россия, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғистон, Тожикистон, Туркманистон – қурилиш вазирликлари ва идоралари раҳбари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари қатнашишади.Унда қурилишнинг долзарб муаммолари, жумладан, қурилиш соҳаси стратегиясини ривожлантириш ва соҳа нарх белгиланиши тизимини такомиллаштириш, ЕОИИнинг “Қурилиш материаллари ва маҳсулотларини хавфсизлиги тўғрисидаги” техник регламенти лойиҳасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш режалаштирилган.Саноат соҳасидаги II Халқаро профессионал моҳирлик чемпионати (World Construction Championship) Россия ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги иқтисодий интеграциясини кенгайтириш мақсадида ўтказилмоқда.Бу йилги чемпионатда 27 та мамлакат вакиллари иштирок этишади.Чемпионат ғолиблари асосий мукофотдан ташқари Россия бўйлаб саёҳат қилиш имкониятига эга бўлишади. Бу “Россия — страна возможностей” (Россия – имкониятлар мамлакати) мухтор нотижорат ташкилотнинг махсус мукофоти.Тадбир 2020 йил февралида Россия Қурилиш вазирлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси томонидан таъсис этилган. Биринчи чемпионат 2021 йили Сочида бўлиб ўтган.
қозон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/07/27868525_294:0:3025:2048_1920x0_80_0_0_e153a5ce41862a1de883dd4faa6b7afe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қозон, ўзбекистон
жамият, қозон, ўзбекистон
Ўзбекистон “World Construction Championship” қурилиш чемпионатида иштирок этади
У Россия ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги иқтисодий интеграциясини кенгайтириш мақсадида ўтказилмоқда
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. 7 октябрь куни Қозонда (Татаристон) II Халқаро қурилиш чемпионати (World Construction Championship) доирасида қурилишга оид ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро кенгашнинг мажлиси бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Sputnik мухбирига II Халқаро қурилиш чемпионати ташкилот қўмитаси маълум қилди.
Мажлисда МДҲга аъзо мамлакатлар - Россия, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғистон, Тожикистон, Туркманистон – қурилиш вазирликлари ва идоралари раҳбари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари қатнашишади.
Унда қурилишнинг долзарб муаммолари, жумладан, қурилиш соҳаси стратегиясини ривожлантириш ва соҳа нарх белгиланиши тизимини такомиллаштириш, ЕОИИнинг “Қурилиш материаллари ва маҳсулотларини хавфсизлиги тўғрисидаги” техник регламенти лойиҳасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш режалаштирилган.
Саноат соҳасидаги II Халқаро профессионал моҳирлик чемпионати (World Construction Championship) Россия ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги иқтисодий интеграциясини кенгайтириш мақсадида ўтказилмоқда.
Бу йилги чемпионатда 27 та мамлакат вакиллари иштирок этишади.
Чемпионат ғолиблари асосий мукофотдан ташқари Россия бўйлаб саёҳат қилиш имкониятига эга бўлишади. Бу “Россия — страна возможностей” (Россия – имкониятлар мамлакати) мухтор нотижорат ташкилотнинг махсус мукофоти.
Тадбир 2020 йил февралида Россия Қурилиш вазирлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси томонидан таъсис этилган. Биринчи чемпионат 2021 йили Сочида бўлиб ўтган.