Ўзбекистон самолётсозлари Россияга ўқишга таклиф қилинди

© Торговое представительство России в УзбекистанеВстреча торгового представителя России Константина Злыгостева с руководством Ташкентского механического завода
Встреча торгового представителя России Константина Злыгостева с руководством Ташкентского механического завода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
Константин Злигостев Россия таълим муассасалари негизида самолётсозлик соҳасида маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия савдо вакили Константин Злигостев Тошкент механика заводи (ТМЗ) раҳбарияти билан самолётсозлик соҳасидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар бермоқда.
Россия савдо вакили заводга ташрифи доирасида ТМЗ бош директори Зафар Исоқов билан учрашиб, корхона фаолияти ва унинг келгусидаги ривожланиш режалари билан танишди.
Айни пайтда Тошкент Механика заводи Ил-76, Ил-114 каби самолётлар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, ушбу самолётларнинг парвозга яроқлилигини сақлашга ихтисослашган.
Заводда ишлаб чиқариш майдонлари қайта жиҳозланмоқда. Келгусида бу қувватни оширади ва маҳсулотлар рўйхатини кенгайтиради. Ташриф чоғида томонлар Россия-Ўзбекистоннинг мавжуд ва келажакда амалга оширилиши режалаштирилган қўшма лойиҳаларини муҳокама қилди. Музокаралар иштирокчилари ускуналарни рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратди.
Хусусан, Константин Злигостев Россия таълим муассасалари негизида самолётсозлик соҳасида маҳаллий мутахассисларни қайта тайёрлаш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ўзбекистон самолётсозлик соҳасида импорт ўрнини босувчи қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда. Хусусан, “Иннопром-2022” кўргазмаси доирасида Ульяновск вилояти губернатори Алексей Русских потенциал ҳамкорлар билан фуқаролик самолётларини ишлаб чиқаришда саноат кооперациясини кенгайтириш ва Евроосиё технологик платформасини шакллантириш масалаларини муҳокама қилди.
Янгиликлар лентаси
0