https://sputniknews.uz/20220907/ozbek-tilida-bolishi-shart-reklama-togrisida-yangi-qonun-kuchga-kirdi-27849958.html
Ўзбек тилида бўлиши шарт: Реклама тўғрисида янги қонун кучга киради
Ўзбек тилида бўлиши шарт: Реклама тўғрисида янги қонун кучга киради
Sputnik Ўзбекистон
“Геотаргет реклама” жаҳон стандартларига мувофиқ, бошқа тилларда ҳам тарқатилиши мумкин, лекин мамлакат ҳудудида албатта ўзбек тилида ҳам яратилиши назорат... 07.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-07T14:53+0500
2022-09-07T14:53+0500
2022-09-07T15:10+0500
сиёсат
ўзбекистон олий мажлиси сенати
танзила норбоева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1266/74/12667461_0:0:3249:1828_1920x0_80_0_0_1ce546f8e60c7b7801c4afafad1b2530.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 8 сентябрдан реклама тўғрисидаги янги қонун кучга киради. Унда мамлакат ҳудуди тарқатилаётган реклама албатта давлат тилида ҳам бўлиши белгиланган.Ушбу мавзуда Sputnik мухбири Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг раиси Илҳом Абдуллаев билан суҳбат қилди. Мутахассис айтишига кўра, бундан буён Ўзбекистон ҳудудида тарқатилаётган реклама янги қонун талабларига жавоб бериши керак. Маълумки, ҳар қандай реклама пайдо бўлишида 3 та асосий субъект мавжуд: буюртмачи, ижрочи ва тарқатувчи. Янги қонунга кўра уларнинг барчаси хўжалик шартномалари орқали бир-бири билан боғлиқ бўлади. Масалан, тадбиркор кир ювиш кукуни рекламаси учун халқаро компанияга буюртма қилса, бу компания реклама маҳсулотини тайёрлайди ва ижтимоий майдон учун сотувга чиқаради. Агар реклама интернет тармоқларига чиқса, IP адрес орқали Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлади. Яъни, хорижий реклама маҳсулотини ишлаб чиқараётган компания уни мамлакат ҳудудида тарқатмоқчи бўлса, албатта бир томон ўзбекистонлик тадбиркор бўлиши талаб этилади, - дейди мутахассис.Эслатиб зьамиз, жорий йилнинг 7 июнида Ўзбекистон Республикаси Президенти “Реклама тўғрисида”ги Қонунни имзолаган эди ва ушбу қонун 8 сентябрдан кучга киради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1266/74/12667461_114:0:2845:2048_1920x0_80_0_0_9e8d7a2cd6e425ee0a1c04857068678c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон олий мажлиси сенати, танзила норбоева
сиёсат, ўзбекистон олий мажлиси сенати, танзила норбоева
Ўзбек тилида бўлиши шарт: Реклама тўғрисида янги қонун кучга киради
14:53 07.09.2022 (янгиланди: 15:10 07.09.2022) “Геотаргет реклама” жаҳон стандартларига мувофиқ, бошқа тилларда ҳам тарқатилиши мумкин, лекин мамлакат ҳудудида албатта ўзбек тилида ҳам яратилиши назорат қилинади.
ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 8 сентябрдан реклама тўғрисидаги янги қонун кучга киради. Унда мамлакат ҳудуди тарқатилаётган реклама албатта давлат тилида ҳам бўлиши белгиланган.
Ушбу мавзуда Sputnik мухбири Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг раиси Илҳом Абдуллаев билан суҳбат қилди.
Мутахассис айтишига кўра, бундан буён Ўзбекистон ҳудудида тарқатилаётган реклама янги қонун талабларига жавоб бериши керак.
"Яъни, яратилаётган реклама маҳсулоти давлат тилида, тушунарли ва равон бўлиши талаб этилади. Реклама маҳсулоти тарғиботида бошқа бренд остидаги воситаларни камситмаган ҳолда тарғиб қилиниши, сифатли ва фойдали контент сифатида эътироф этилиши муҳим", - дейди мутахассис.
Маълумки, ҳар қандай реклама пайдо бўлишида 3 та асосий субъект мавжуд: буюртмачи, ижрочи ва тарқатувчи. Янги қонунга кўра уларнинг барчаси хўжалик шартномалари орқали бир-бири билан боғлиқ бўлади.
“Геотаргет реклама”да ҳам реклама маҳсулотлари мамлакат ҳудудида албатта ўзбек тилида яратилиши назорат қилинади. Сўнг, жаҳон стандартларига кўра, бошқа тилларда тарқатилиши мумкин. Ҳатто ижтимоий тармоқларда ҳам реклама маҳсулотлари расман тарқатилаётганда давлат тилига аҳамият бериш талаб этилади.
Масалан, тадбиркор кир ювиш кукуни рекламаси учун халқаро компанияга буюртма қилса, бу компания реклама маҳсулотини тайёрлайди ва ижтимоий майдон учун сотувга чиқаради. Агар реклама интернет тармоқларига чиқса, IP адрес орқали Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлади.
Агар реклама маҳсулоти ўзбекистонликлар диққатини тортиш учун ишлаб чиқарилса, у ҳолда битта субъект Ўзбекистон резиденти бўлиши лозим. Бу хўжалик субъектлари орасида адолатли ва ҳаққоний фаолият юритилишини таъминлайди.
Яъни, хорижий реклама маҳсулотини ишлаб чиқараётган компания уни мамлакат ҳудудида тарқатмоқчи бўлса, албатта бир томон ўзбекистонлик тадбиркор бўлиши талаб этилади, - дейди мутахассис.
Эслатиб зьамиз, жорий йилнинг 7 июнида Ўзбекистон Республикаси Президенти “Реклама тўғрисида”ги Қонунни имзолаган эди ва ушбу қонун 8 сентябрдан кучга киради.