https://sputniknews.uz/20220907/norov-korfaz-arab-davlatlari-hamkorlik-kengashi-mo-yigilishida-qanday-takliflarni-bildirdi-27873667.html
Норов “Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши-МО” йиғилишида қандай таклифларни билдирди
Норов “Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши-МО” йиғилишида қандай таклифларни билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Ар-Риёдда “Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши - Марказий Осиё” стратегик мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. 07.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-07T19:03+0500
2022-09-07T19:03+0500
2022-09-07T19:03+0500
сиёсат
владимир норов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/07/27873073_0:60:640:420_1920x0_80_0_0_4984def82416a7443d23ade4133cdb30.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Арабистон пойтахти Ар-Риёд шаҳридаги “Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши - Марказий Осиё” стратегик мулоқотининг биринчи йиғилишида иштирок этиб, қатор таклифларни илгари сурди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.Тадбирда Кенгашга аъзо давлатлар - БАА, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт, Ўмон ҳамда Марказий Осиё мамлакатлариҚозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иштирок этди.Учрашувда сиёсат, хавфсизлик, савдо ва инвестициялар, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар ва спорт соҳаларида Кенгашга аъзо мамлакатлар ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилинди.Норов ўз нутқида Кенгашга аъзо мамлакатлар билан алоқаларни ривожлантириш Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.Кенгаш ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш мақсадида Ишбилармонлар кенгашини тузиш, транспорт соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темир йўли қурилишини жадаллаштириш, шунингдек транспорт вазирлари йиғилишлари форматини йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.Биргаликда клиникалар фаолиятини йўлга қўйиш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар таълими марказларининг филиалларини очиш, илмий ва академик алмашинувларни жадаллаштириш, инновацион ишланмалар ва стартапларни қўллаб-қувватлашнинг муҳимлиги қайд этилди.Кенгаш ва Марказий Осиё мамлакатларининг умумий меросини асраб-авайлаш мақсадида ҳамкорликда кўргазма ва конференцияларни ташкил этиш, қўлёзма фондини рақамлаштириш ва қўшма виртуал кутубхоналарни яратиш, музейларнинг бевосита алоқаларини рағбатлантириш, тарихий-археологик тадқиқотлар ўтказишни назарда тутувчи қўшма тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш юзасидан ташаббуслар билдирилди.Таъкидланишчиа, учрашув иштирокчилари эътиборига Афғонистондаги вазият ҳақида маълумотлар ҳам тақдим этилди. Делегациялар Ўзбекистоннинг Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакатда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар.Норов бу мулоқотнинг иккинчи йиғилишини 2023 йили Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/07/27873073_0:0:640:480_1920x0_80_0_0_89c987e169a9bb8334dcbbd4a4d3e71e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир норов
Норов “Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши-МО” йиғилишида қандай таклифларни билдирди
Ар-Риёдда “Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши - Марказий Осиё” стратегик мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Арабистон пойтахти Ар-Риёд шаҳридаги “Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши - Марказий Осиё” стратегик мулоқотининг биринчи йиғилишида иштирок этиб, қатор таклифларни илгари сурди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати
хабар қилди. Тадбирда Кенгашга аъзо давлатлар - БАА, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт, Ўмон ҳамда Марказий Осиё мамлакатлариҚозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иштирок этди.
Учрашувда сиёсат, хавфсизлик, савдо ва инвестициялар, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар ва спорт соҳаларида Кенгашга аъзо мамлакатлар ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилинди.
Норов ўз нутқида Кенгашга аъзо мамлакатлар билан алоқаларни ривожлантириш Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.
Кенгаш ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш мақсадида Ишбилармонлар кенгашини тузиш, транспорт соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темир йўли қурилишини жадаллаштириш, шунингдек транспорт вазирлари йиғилишлари форматини йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.
Биргаликда клиникалар фаолиятини йўлга қўйиш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар таълими марказларининг филиалларини очиш, илмий ва академик алмашинувларни жадаллаштириш, инновацион ишланмалар ва стартапларни қўллаб-қувватлашнинг муҳимлиги қайд этилди.
Кенгаш ва Марказий Осиё мамлакатларининг умумий меросини асраб-авайлаш мақсадида ҳамкорликда кўргазма ва конференцияларни ташкил этиш, қўлёзма фондини рақамлаштириш ва қўшма виртуал кутубхоналарни яратиш, музейларнинг бевосита алоқаларини рағбатлантириш, тарихий-археологик тадқиқотлар ўтказишни назарда тутувчи қўшма тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш юзасидан ташаббуслар билдирилди.
Таъкидланишчиа, учрашув иштирокчилари эътиборига Афғонистондаги вазият ҳақида маълумотлар ҳам тақдим этилди. Делегациялар Ўзбекистоннинг Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакатда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар.
Норов бу мулоқотнинг иккинчи йиғилишини 2023 йили Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилди.