https://sputniknews.uz/20220907/migratsiya-agentligi-fuqarolarni-rossiyaga-noqonuniy-yuborayotgan-tashkilotdan-ogohlantirdi-27856839.html
Миграция агентлиги фуқароларни Россияга ноқонуний юбораётган ташкилотдан огоҳлантирди
Миграция агентлиги фуқароларни Россияга ноқонуний юбораётган ташкилотдан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Агентлик фуқаролар ноқонуний ишлаётган “Ресурс Капитал” ташкилоти устидан шикоят қилаётганини маълум қилди. 07.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-07T17:27+0500
2022-09-07T17:27+0500
2023-04-05T18:39+0500
миграция
миграция
мигрантлар
ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/13/20964868_260:365:2270:1496_1920x0_80_0_0_5eda524ca2491e51cfeaf2bb003b9cf8.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон фуқароларини Россияга ноқонуний юбораётган ташкилотдан огоҳлантирди.Агентлик хабарига кўра, баъзи ижтимоий тармоқларда “Ресурс Капитал” ташкилоти томонидан фуқаролар Россияга ишга жўнатилиши ҳақида эълонлар берилмоқда. Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш эса Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.Таъкидланишича, “Ресурс Капитал” фуқароларни хорижга ишга жўнатиш учун лицензия олмаган ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига фуқаролардан ушбу ташкилот устидан кўплаб шикоятлар келмоқда. Агентлик бу ташкилот фаолияти ноқонунийлигини эслатиб ўтган.“Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ админларидан бу хизмат билан ноқонуний шуғулланаётган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда қонунчиликка риоя қилишни, фуқаролардан эса фирибгарлик қурбонига айланиб қолмасликни сўраймиз”, - дейилган хабарда.Аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни сўраб, огоҳликка чақирган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/13/20964868_319:347:2359:1877_1920x0_80_0_0_aa6c0a405d4cbfb4740e7eb354f6fbf3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, миграция, мигрантлар, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , россия
миграция, миграция, мигрантлар, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , россия
Миграция агентлиги фуқароларни Россияга ноқонуний юбораётган ташкилотдан огоҳлантирди
17:27 07.09.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Агентлик фуқаролар ноқонуний ишлаётган “Ресурс Капитал” ташкилоти устидан шикоят қилаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон фуқароларини Россияга ноқонуний юбораётган ташкилотдан огоҳлантирди.
Агентлик
хабарига кўра, баъзи ижтимоий тармоқларда “Ресурс Капитал” ташкилоти томонидан фуқаролар Россияга ишга жўнатилиши ҳақида эълонлар берилмоқда. Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш эса Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.
Таъкидланишича, “Ресурс Капитал” фуқароларни хорижга ишга жўнатиш учун лицензия олмаган ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига фуқаролардан ушбу ташкилот устидан кўплаб шикоятлар келмоқда. Агентлик бу ташкилот фаолияти ноқонунийлигини эслатиб ўтган.
“Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ админларидан бу хизмат билан ноқонуний шуғулланаётган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда қонунчиликка риоя қилишни, фуқаролардан эса фирибгарлик қурбонига айланиб қолмасликни сўраймиз”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни сўраб,
огоҳликка чақирган эди.