Бир гуруҳ давлат хизматчилари Миллий кадрлар захирасига танлаб олинди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишКорпоративный стиль
Корпоративный стиль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2022
Oбуна бўлиш
Миллий кадрлар захирасига олинганлар учун қўшимча ўқув дастурлари вазирлик ва идораларда амалиёт, хорижий стажировка ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ҳудудларда махсус ташкил қилинган комиссия танлови натижасида 761 нафар номзод Миллий кадрлар захирасига олинди, деб хабар қилмоқда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги.
Хабарда айтилишига кўра, 761 нафар номзод келажакда 246та лавозимда ишлаш учун режалаштирилган. Ҳар бир лавозимга ўртача 3 нафардан номзод.
Агентлик томонидан танлаб олинган номзодлар учун масофавий курслар, вазирлик ва идораларда амалиётлар ўтказиш ҳамда хорижий стажировка ташкил этиш режалаштирилган.

Миллий кадрлар захираси ташкил қилишдан мақсад — раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш, миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал тайёрланган самарали раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш, дейилган хабарда.

Миллий кадрлар захирасига кадрлар танлашда ҳудудларда махсус ташкил қилинган комиссиялар томонидан 3 босқичда бўлиб ўтган. Дастлаб 2500 нафар давлат хизматчиларининг белгиланган малака талабларига мослиги ўрганиб чиқилди.
Шундан сўнг малака талабларига мос келган номзодларнинг билими ва интеллектуал салоҳияти, шунингдек, шахсий сифатлари ҳамда психологик ҳолатини аниқлашга қаратилган тест синовлари ўтказилди.
Сўнгги босқичда, номзодларнинг компетенцияларини баҳолаш мақсадида ҳудудий комиссиялар ва ишчи гуруҳ иштирокида 1 300 дан ортиқ номзод билан суҳбатлар ташкил этилди, дейилади хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, Миллий кадрлар захираси давлат фуқаролик хизматида раҳбар кадрлар таркибининг барқарорлиги ва сифатини таъминлаш, давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенцияларини ошириш ҳамда хизматчиларни лавозим бўйича кўтариш учун хизмат қилади.
Янгиликлар лентаси
0