https://sputniknews.uz/20220906/yagona-portalda-transport-bilan-bogliq-xizmatlarda-uzilishlar-yuzaga-kelmoqda-27819584.html
Ягона порталда транспорт билан боғлиқ хизматларда узилишлар юзага келмоқда
Ягона порталда транспорт билан боғлиқ хизматларда узилишлар юзага келмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича Ички ишлар вазирлиги мутахассислари томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 06.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-06T13:37+0500
2022-09-06T13:37+0500
2022-09-06T13:37+0500
жамият
автомобил
ҳайдовчилик гувоҳномаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/01/24935725_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_75bac7f4e8d6fef4b87f12377b878d4f.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автомототранспорт воситалари билан боғлиқ хизматларда узилишлар юзага келмоқда.Автомототранспорт воситаларига оид қуйидаги ҳизматларда узилишлар кузатилмоқда:Қайд этилишича, мазкур узилишлар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг “Автомототранспорт ҳисоби” ва "Ҳайдовчилик гувоҳномаси" ахборот тизимлари янги “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими”га ўтаётганлиги муносабати билан кузатилмоқда.Ҳозирда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича Ички ишлар вазирлиги мутахассислари томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 2023 йилгача узайтирилган.Адлия вазирлиги ҳайдовчилик гувоҳномасини масофадан алмаштиришни йўлга қўйилишни режалаштирган. Онлайн тартиб жорий этилса, хайдовчиларнинг давлат хизматлари марказига келиши шарт бўлмайди. Бу фақат электрон равишда амалга оширилади. Тайёр гувоҳнома эса почта орқали етказиб берилади.Шунингдек, 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилди. 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/01/24935725_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_4c7ce60fb6f36e34bb8f42e4f4e9adb4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, автомобил, ҳайдовчилик гувоҳномаси
жамият, автомобил, ҳайдовчилик гувоҳномаси
Ягона порталда транспорт билан боғлиқ хизматларда узилишлар юзага келмоқда
Ҳозирда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича Ички ишлар вазирлиги мутахассислари томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автомототранспорт воситалари билан боғлиқ хизматларда узилишлар юзага
келмоқда. Автомототранспорт воситаларига оид қуйидаги ҳизматларда узилишлар кузатилмоқда:
Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш;
Автотранспорт ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатнома олиш;
Автотранспорт бошқаруви учун жисмоний шахсларга электрон ишончнома бериш.
Қайд этилишича, мазкур узилишлар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг “Автомототранспорт ҳисоби” ва "Ҳайдовчилик гувоҳномаси" ахборот тизимлари янги “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими”га ўтаётганлиги муносабати билан кузатилмоқда.
Ҳозирда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича Ички ишлар вазирлиги мутахассислари томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 2023 йилгача
узайтирилган.Адлия вазирлиги ҳайдовчилик гувоҳномасини масофадан алмаштиришни йўлга қўйилишни режалаштирган. Онлайн тартиб жорий этилса, хайдовчиларнинг давлат хизматлари марказига келиши шарт бўлмайди. Бу фақат электрон равишда амалга оширилади. Тайёр гувоҳнома эса почта орқали етказиб
берилади.Шунингдек, 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилди. 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига
киритилмоқда.