https://sputniknews.uz/20220906/xitoyda-robot-ilk-bor-kompaniya-bosh-direktori-etib-tayinlandi-27813010.html
Хитойда робот илк бор компания бош директори этиб тайинланди
Хитойда робот илк бор компания бош директори этиб тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Танг Юй кундалик вазифаларда оқилона қарорлар қабул қилишга ёрдам беради ва рискларни бошқаришнинг янада самарали тизимини таъминлайди. 06.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-06T10:15+0500
2022-09-06T10:15+0500
2022-09-06T10:15+0500
дунёда
хитой
робот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/05/27809048_0:209:2048:1361_1920x0_80_0_0_0dda1f47c3b0ac027d58366942fb30fb.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Хитойдаги NetDragon Websoft компанияси Тан Юй исмли сунъий интеллектга асосланган виртуал гуманоид роботни бош директор этиб тайинлади. Metro нашри хабар беришича, бу тарихда биринчи марта содир бўлди.Бош директор сифатида робот мобил илова ва онлайн ўйинлар ишлаб чиқарувчи компаниянинг “ташкилий бўлими ва самарадорлиги”ни бошқаради. У бошқарув лавозимидаги дунёдаги биринчи роботга айланади.Шунингдек , Тан Юй Хитойнинг таниқли ўйин ва метаверсе компаниясининг фаолиятини назорат қилади.Унинг сўзларига кўра, робот иш вазифалари сифати ва уларни амалга ошириш тезлигини ошириши керак. Бундан ташқари, у реал вақт режимида маълумотни жамлаш ва таҳлилий восита сифатида ишлатилади. Компания Танг Юй кундалик вазифаларда оқилона қарорлар қабул қилишга ёрдам беради ва рискларни бошқаришнинг янада самарали тизимини таъминлайди, деб ҳисоблайди.Бундан ташқари, робот истеъдодларни ривожлантиришга ёрдам беради ва барча ходимларни адолатли ва самарали иш жойи билан таъминлайди. Келажакда корхона Танг Юй асосидаги алгоритмларни кўпайтирмоқчи.NetDragon Websoft бундай йўл билан очиқ, интерактив ва шаффоф бошқарув моделини яратишга ишончи комил, шунинг учун улар аста-секин метаверсе асосида ишлашга интилмоқда.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/05/27809048_0:17:2048:1553_1920x0_80_0_0_45209a7d2f59c5e2d69eb89c112aae46.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, хитой, робот
Хитойда робот илк бор компания бош директори этиб тайинланди
Танг Юй кундалик вазифаларда оқилона қарорлар қабул қилишга ёрдам беради ва рискларни бошқаришнинг янада самарали тизимини таъминлайди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Хитойдаги NetDragon Websoft компанияси Тан Юй исмли сунъий интеллектга асосланган виртуал гуманоид роботни бош директор этиб тайинлади. Metro нашри хабар беришича, бу тарихда биринчи марта содир
бўлди. Бош директор сифатида робот мобил илова ва онлайн ўйинлар ишлаб чиқарувчи компаниянинг “ташкилий бўлими ва самарадорлиги”ни бошқаради. У бошқарув лавозимидаги дунёдаги биринчи роботга айланади.
Шунингдек , Тан Юй Хитойнинг таниқли ўйин ва метаверсе компаниясининг фаолиятини назорат қилади.
"Биз сунъий интеллект корпоратив бошқарувнинг келажаги эканлигига ишонамиз ва Тан Юйни тайинлашимиз бизнес юритиш услубимизни ўзгартириш ва ниҳоят келажакдаги стратегик ўсишимизни таъминлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланишга содиқлигимизни кўрсатади", дейди NetDragon Websoft бош директори Децзян Лю.
Унинг сўзларига кўра, робот иш вазифалари сифати ва уларни амалга ошириш тезлигини ошириши керак. Бундан ташқари, у реал вақт режимида маълумотни жамлаш ва таҳлилий восита сифатида ишлатилади. Компания Танг Юй кундалик вазифаларда оқилона қарорлар қабул қилишга ёрдам беради ва рискларни бошқаришнинг янада самарали тизимини таъминлайди, деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, робот истеъдодларни ривожлантиришга ёрдам беради ва барча ходимларни адолатли ва самарали иш жойи билан таъминлайди. Келажакда корхона Танг Юй асосидаги алгоритмларни кўпайтирмоқчи.
NetDragon Websoft бундай йўл билан очиқ, интерактив ва шаффоф бошқарув моделини яратишга ишончи комил, шунинг учун улар аста-секин метаверсе асосида ишлашга интилмоқда.