https://sputniknews.uz/20220906/toshkent-osiyo-bolalari--27829233.html
Тошкентда “Осиё болалари” халқаро кўча ўйинлари ўтказилиши мумкин
Тошкентда “Осиё болалари” халқаро кўча ўйинлари ўтказилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
"Осиё болалари" ўйинлари халқаро қўмитаси раиси Тошкент ҳокимига 2023 йилда халқаро мусобақани қабул қилиш таклифини билдирди. 06.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-06T20:55+0500
2022-09-06T20:55+0500
2022-09-06T20:55+0500
спорт
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/06/27829071_0:92:1280:812_1920x0_80_0_0_c2f66c15e667e2fc0d22bfe94e2bb7c0.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Осиё болалари" ўйинлари халқаро қўмитаси раиси Владимир Максимов билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Максимов қўмита келгуси йилда амалга оширилиши кўзда тутилган, янги – "Осиё болалари" кўча ўйинлари лойиҳасини ишлаб чиққанини маълум қилди.Унинг доирасида ўйинларни қабул қилувчи шаҳар бешта асосий ўйинга қўшимча тарзда учтагача миллий кўча ўйинларини киритишни таклиф қилиши мумкин.Сентябрь ойида аризалар қабули бошланиши ва декабрда якунланиши кўзда тутилган. Максимов Ортиқхўжаевга Тошкент номидан ариза юбориш ва 2023 йилда мусобақани қабул қилиш таклифини билдирди.Маълумот учун, "Осиё болалари" Халқаро ўйинлари қўмитаси 10 йил олдин ташкил қилинган. Қўмита фаолияти Осиё қитъасида Ўйинларни янада ривожлантириш, халқаро алоқаларни кенгайтириш, сермаҳсул ҳамкорликни тарғиб этиш ва болалар спортини ривожлантиришга қаратилган.Ҳар йили қўмита 45 та Осиё мамлакатлари ва Россиянинг Осиё қитъаси ҳудудида жойлашган шаҳарларидан келган болалар ва ўсмирлар учун баскетбол, брейкинг, воркаут, скейтбординг ва граффити бўйича мусобақаларини ташкиллаштиради.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бу йил Владивостокда бўлиб ўтган “Осиё болалари” ўйинларида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди. Ёш ўзбекистонлик спортчилар ўйинларда 41 та олтин, 28 та кумуш ва 45 та бронза, жами 114 та медаль жамғаришди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/06/27829071_38:0:1243:904_1920x0_80_0_0_ded1adb15bb5e32a15e3da1b3a5eae96.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, тошкент
Тошкентда “Осиё болалари” халқаро кўча ўйинлари ўтказилиши мумкин
"Осиё болалари" ўйинлари халқаро қўмитаси раиси Тошкент ҳокимига 2023 йилда халқаро мусобақани қабул қилиш таклифини билдирди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Осиё болалари" ўйинлари халқаро қўмитаси раиси Владимир Максимов билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди. Максимов қўмита келгуси йилда амалга оширилиши кўзда тутилган, янги – "Осиё болалари" кўча ўйинлари лойиҳасини ишлаб чиққанини маълум қилди.
Унинг доирасида ўйинларни қабул қилувчи шаҳар бешта асосий ўйинга қўшимча тарзда учтагача миллий кўча ўйинларини киритишни таклиф қилиши мумкин.
Сентябрь ойида аризалар қабули бошланиши ва декабрда якунланиши кўзда тутилган. Максимов Ортиқхўжаевга Тошкент номидан ариза юбориш ва 2023 йилда мусобақани қабул қилиш таклифини билдирди.
Маълумот учун, "Осиё болалари" Халқаро ўйинлари қўмитаси 10 йил олдин ташкил қилинган. Қўмита фаолияти Осиё қитъасида Ўйинларни янада ривожлантириш, халқаро алоқаларни кенгайтириш, сермаҳсул ҳамкорликни тарғиб этиш ва болалар спортини ривожлантиришга қаратилган.
Ҳар йили қўмита 45 та Осиё мамлакатлари ва Россиянинг Осиё қитъаси ҳудудида жойлашган шаҳарларидан келган болалар ва ўсмирлар учун баскетбол, брейкинг, воркаут, скейтбординг ва граффити бўйича мусобақаларини ташкиллаштиради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бу йил Владивостокда бўлиб ўтган “Осиё болалари” ўйинларида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни
қўлга киритди. Ёш ўзбекистонлик спортчилар ўйинларда 41 та олтин, 28 та кумуш ва 45 та бронза, жами 114 та медаль жамғаришди.