Шашка: Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида 7та медални қўлга киритди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Жаҳон чемпионат
Жаҳон чемпионат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2022
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда 64 катакли шашка бўйича имконияти чекланган спортчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар мувафақиятли иштирок этишмоқда – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Қирғизистонда 64 катакли шашка бўйича имконияти чекланган спортчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 3та олтин, 3та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Мазкур турнирда 13 нафар ўзбекистонлик спортчи мамлакат шарафини ҳимоя қилишмоқда. Дастлаб рапид йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
23 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Файзулла Мардиев, шу ёшдаги қизлар ўртасида Одина Шовдирова ҳамда эркаклар ўртасида Баҳодир Убайдуллаевлар чемпионга айланишди.
Шунингдек, 23 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Аббосжон Равшанов, 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Маҳбуба Ҳалилова, аёллар ўртасида Чарос Баликовалар кумуш ҳамда 23 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Садоқат Тулибаева бронза медалига эга чиқишди.
Мусобақалар 15 сентябргача давом этади.
Янгиликлар лентаси
0