https://sputniknews.uz/20220906/rossiyada-maymun-chechagiga-qarshi-zamonaviy-vaktsina-yaratildi-27815850.html
Россияда маймун чечагига қарши замонавий вакцина яратилди
Россияда маймун чечагига қарши замонавий вакцина яратилди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Федерал тиббиёт-биологик агентлиги ишлаб чиққан вакцинанинг клиниколди тадқиқотлари ўтказилмоқда. 06.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-06T12:31+0500
2022-09-06T12:31+0500
2022-09-06T12:31+0500
россия
маймун чечаги
вакцина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0a/21287427_1:0:3640:2047_1920x0_80_0_0_b50f3cc0b7e33be8bcf9e4a3d2baefb3.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Россиянинг Федерал тиббий-биологик агентлиги (ФМБА) маймун чечагига қарши замонавий вакцинани ишлаб чиқди. Бу ҳақда агентлик раҳбари Вероника Скворцова маълум қилди.Дастлабки клиник тадқиқотларига кўра, вакцина юқори имунногенликка эга ва хавфсиз. Жиддий ножўя таъсирлари йўқ.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ўзбекистонга “Вектор” маркази ишлаб чиққан маймун чечагини аниқлайдиган тестларни юборгани хабар қилинган эди.Ўзбекистонда маймун чечаги касаллиги қайд этилмаган. Касалликнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида “Маймун чечаги услубий қўлланмаси” лойиҳаси тайёрланган. Республика чегара-божхона постларида санитария-карантин пунктларининг иш фаолияти кучайтирилган.Маймун чечаги камдан-кам учрайдиган вирусли инфекция бўлиб, у одамлар орасида ҳам юқади. Бу одатда енгил ҳолат бўлиб, кўпчилик бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади, аммо баъзиларида асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Маймун чечагининг дастлабки белгиларига иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, шишган лимфа тугунлари, титроқ ва чарчоқ киради. Кўпинча юздан бошланиб, кейин тананинг бошқа қисмларига тарқаладиган тошма пайдо бўлиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0a/21287427_456:0:3185:2047_1920x0_80_0_0_506b4d9d2584a7ab7e8fbd096b3514b7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, маймун чечаги, вакцина
россия, маймун чечаги, вакцина
Россияда маймун чечагига қарши замонавий вакцина яратилди
Россиянинг Федерал тиббиёт-биологик агентлиги ишлаб чиққан вакцинанинг клиниколди тадқиқотлари ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Россиянинг Федерал тиббий-биологик агентлиги (ФМБА) маймун чечагига қарши замонавий вакцинани ишлаб чиқди. Бу ҳақда агентлик раҳбари Вероника Скворцова маълум қилди.
“Ҳозир маймун чечагига қарши замонавий векторли вакцина ишлаб чиқилган, ҳозир унинг клиниколди тадқиқотлари ўтказилмоқда”, - деди Скорцова Шарқий иқтисодий форумнинг “Дори-дармон хавфсизлиги" сессиясида. Унинг сўзларидан РИА Новости
иқтибос келтирган.Дастлабки клиник тадқиқотларига кўра, вакцина юқори имунногенликка эга ва хавфсиз. Жиддий ножўя таъсирлари йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ўзбекистонга “Вектор” маркази ишлаб чиққан маймун чечагини аниқлайдиган тестларни юборгани
хабар қилинган эди.Ўзбекистонда маймун чечаги касаллиги
қайд этилмаган. Касалликнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида “Маймун чечаги услубий қўлланмаси” лойиҳаси тайёрланган. Республика чегара-божхона постларида санитария-карантин пунктларининг иш фаолияти кучайтирилган.
Маймун чечаги камдан-кам учрайдиган вирусли инфекция бўлиб, у одамлар орасида ҳам юқади. Бу одатда енгил ҳолат бўлиб, кўпчилик бир неча ҳафта ичида тузалиб кетади, аммо баъзиларида асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Маймун чечагининг дастлабки белгиларига иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, шишган лимфа тугунлари, титроқ ва чарчоқ киради. Кўпинча юздан бошланиб, кейин тананинг бошқа қисмларига тарқаладиган тошма пайдо бўлиши мумкин.