Песков Путин қачон Донбассга бориши мумкинлигини айтди
© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ, верховный главнокомандующий Владимир Путин на Главном военно-морском параде по случаю Дня Военно-морского флота РФ. Справа: министр обороны РФ Сергей Шойгу
© Sputnik / Михаил Климентьев
/ Oбуна бўлиш
Песковнинг сўзларига кўра, давлат бу ҳудудларни ривожлантириш бўйича кенг кўламли режаларга эга.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “вақти келганда” Донбасга ташриф буюради. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлади.
“Президентнинг сафарига келсак, вақти келса, бундай сафар ҳам бўлишига шубҳа қилмайман”, деди у.
Песковнинг сўзларига кўра, давлат бу ҳудудларни ривожлантириш бўйича кенг кўламли режаларга эга.
“Қурилиш давом этаётганини, янги объектлар ишга туширилаётганини, ҳаётни таъминлашнинг барча тизимларини тиклаш бўйича қизғин саъй-ҳаракатлар қилинаётганини кўряпсиз. Булар сув таъминоти, электр таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари. Ишлар фаол олиб борилмоқда, у ерда кўп минглаб одамлар ишлайди”, дея қўшимча қилди Кремль матбуот котиби.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.