Лавров Трассга Макронга нисбатан позициясини аниқлаб олишни маслаҳат берди

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2022
Oбуна бўлиш
Лавров: Лиз Трасс Франция етакчиси Эммануэль Макронга нисбатан ўз позициясини аниқлаб олиши керак.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Буюк Британиянинг янги бош вазири Лиз Трасс аввало энг яқин қўшнилари билан келишиб олиши, хусусан, Франция етакчиси Эммануэль Макронга нисбатан ўз позициясини аниқлаб олиши керак. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров таъкидлади.

“Ўйлайманки, Лиз Трасс учун Россияга нисбатан атайлаб салбий позициясини шакллантиришдан олдин, энг яқин қўшнилари билан муомала қилиш муҳимроқ бўлади, шу жумладан, президент Макрон унинг учун дўстми ёки душманми? Менимча, икки қўшни ўз чегараларидан узоққа кўз тикишдан кўра, бу билан шуғулланиши муҳимроқ бўларди”, - деди Лавров сешанба куни ўтказилган матбуот анжуманида.

Трасс кеча, 5 сентябрь куни Британия Консерватив партияси раҳбари этиб сайланди, бугун эса у мамлакат бош вазири бўлди.
Янгиликлар лентаси
0