Кибертеррорчилик ШҲТ доирасида биргаликда курашишни талаб этади - Руслан Мирзаев
15:06 06.09.2022 (янгиланди: 10:59 13.09.2022)
© Sputnik/Анна ЖелиховскаяВ Ташкенте начал работу форум по информационной безопасности ШОС
© Sputnik/Анна Желиховская
Oбуна бўлиш
Кибертеррорчилик учун чегаралр йўқлиги, унга қарши биргаликда курашишни талаб қилади, деди ШҲТ МАТТ директори.
ТОШКEНТ, 6 сен–Sputnik. Кибертерроризмга қарши кураш – ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) ўз ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлаш заруратини туғдирди, деди ШҲТ МАТТ ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев Тошкентда бўлиб ўтаётган ШҲТ ахборот хавфсизлиги илмий-экспертлар Форумида.
Мирзаевнинг айтишига кўра, ШҲТ МАТТ ахборот хавфсизлиги - шахс, жамият ва давлат ҳаётини таъминлашнинг ажралмас қисми бўлиб, бугунги кунда кибержиноятчилик энг ёш, тез ривожланаётган жиноий фаолият тури бўлиб, халқаро ҳуқуқ нормалари унинг ривожланиши билан ҳамқадам эмас.
“Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳамкорликни чуқурлаштириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш давлатлараро ҳамкорликнинг энг оммабоп йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда”, — деди у.
Ундан ташқари, кибержиноятчиликнинг трансчегаравий табиати миллий саъй-ҳаракатларни минтақавий даражадаги жамоавий ҳаракатлар билан тўлдиришни тақозо этади”, - дейди Мирзаев.
ШҲТ МАТТ раиси сўзларига кўра, ахборот хавфсизлигини таъминлашда муваффақиятга эришиш учун халқаро миқёсда маъмурий қоидалар ва ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш масадга мувофиқ. Хусусан, зарарли контентни ишончли фильтрлаш ва блокировка қилиш, унинг тарқалиш манбаи бўйича самарали қидирувни амалга ошириш ва бошқалар.
Шунингдек, Мирзаев айтишига кўра, “экстремистик мафкура билан тўйинган аудиторияни зарарсизлантириш” тизимини яратиш зарур.
“Кибертерроризмга қарши курашиш соҳасидаги ШҲТ МАТТ аъзолари ўз ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг хавфсизлигини таъминлаши ҳамда ШҲТ давлатлари хавфсизлик идоралари орасида террорчи ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари ва аъзолари, уларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши каби муҳим тезкор маълумот алмашишнинг хавфсиз тизимини яратиш заруратини келтириб чиқарди”, — дея қўшимча қилди Мирзаев.
Эслатиб ўтамиз, бугун 6 сентябрь куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми ўз ишини бошлади.Унда ШҲТга аъзо давлатларнинг тегишли вазирлик, идоралари, илмий-академик ва таҳлилий доиралари вакилларидан иборат 30 нафардан зиёд етакчи экспертлар иштирок этишмоқда.
Форум кун тартиби учта асосий мавзларга оид сессияга бўлинган:
1.
Ахборотдан фойдаланиш кўламини кенгайтириш – замонавий жамиятни ривожлантиришнинг муҳим омили.2.
Ахборий-ғоявий хатарлар ва бундай таҳдидларга қарши самарали жавоб чораларини ишлаб чиқиш.3.
АКТ жадал ривожланиши шароитида нозик ахборот инфратизими объектларини ҳимоя қилиш.