Мусулмон давлатлари НАТОга "йўқ!" дейиш йўлини топди

Oбуна бўлиш
Ғарб ислом оламини ўз орбитасида сақлаб қолишига ва ундан Пекин ва Москвага қарши ўйинларида фойдаланишига ишончи комил. Лекин етакчи ислом давлатларининг ШҲТга қўшилиши - альянснинг саноқли кунлари қолганининг белгиси бўлади.
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Ковид туфайли эълон қилинган карантин энди тўсиқ эмас – кўп томонлама саммитлар дипломатик амалиётга қайтмоқда. Биринчидан, Ғарб юзма-юз учрашувларга қайтди (ЕИ ва НАТО саммитлари бўлиб ўтди), энди эса навбат Шарққа келди.
Осиё давлат раҳбарлари 3 йилдан кўпроқ вақт давомида йиғилишмаган эди, бироқ бир ҳафтадан сўнг Самарқандда ШҲТ саммити бўлиб ўтади ва бу тадбирга ташкилотнинг барча етакчилари илк бор йиғилишади. Хитой раиси Си Цзинпиннинг келиши сўнгги лаҳзагача номаълум эди– баъзи манбаалар у октябрь ойи ўрталарига режалаштирилган Коммунистик партия қурултойига қадар Пекинни тарк этмайди, деб ишонган эди. Аммо кеча Хитой раҳбарининг Қозоғистонга ташрифи эълон қилинди. Демак унинг Ўзбекистонга боришини ҳам ҳал қилинган дейиш мумкин.
Россия президенти Владимир Путин ҳам сентябрь ойида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этиш ниятини тасдиқлади.
Си ва Путин ўртасидаги учрашув бу йил иккинчиси, аммо Украинадаги махсус операция бошланганидан бери биринчиси бўлади. Ҳиндистон Бош вазири Моди ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Самарқандда илк бор учрашади – муносабатлари кескинроқ бўлган икки қўшни давлат учун ШҲТ муҳим мулоқот майдонига айланмоқда. Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг ўзи эса ўзининг дастлабки формати – Марказий Осиёда хавфсизлик бўйича Россия -Хитой иттифоқидан (Марказий Осиё республикалари иштирокида) тезлик билан ўсиб бормоқда. Энди у тўртта ядровий давлатдан иборат, яъни деярли барча ядро қуролига эга бўлган шарқий давлатлардан (КХДРдан ташқари) иборат.
Ўзбекистонда ШҲТнинг саккизталик давлатлар гуруҳидан тўққизталикка айланади – Эроннинг ШҲТга кириш жараёни якунланади. Аммо ташкилот "тўққизлик" кўринишида узоқ қолмайди – Беларусь кузатувчи мақомидан тўлақонли аъзога айланиши ҳам яқин вақт ичида содир бўлади. Лекин бу ҳам ҳаммаси эмас. Яна бир неча давлатлар, жумладан, анча нуфузли давлатлар ҳам ШҲТга аъзо бўлишни истамоқда.
Сўнгги йилларда ташкилотда тўртта кузатувчи бор эди (аъзоликка номзодлар деса ҳам бўлади), аммо ҳозир Эрон ташкилотга аъзо, Беларусь ўтиш жараёнини бошламоқда. Фақат Афғонистон ва Мўғулистон қолмоқда. Агар илгари мамлакатда Америка қўшинларининг мавжудлиги Афғонистоннинг қўшилиши учун асосий тўсиқ бўлган бўлса, ҳозир бу муаммо мавжуд эмас - шунинг учун унинг ШҲТ аъзолигига қабул қилиниши, шубҳасиз, дарҳол бўлмаса ҳам, мамлакатда барқарорлик ўрнатилганидан кейин амалга оширилади (табиийки, ШҲТ мамлакатлари ёрдамида). Мўғулистон ҳар қандай вақтда тўлақонли иштирокчи бўлиши мумкин - аъзо давлатларнинг ҳеч бири эътирози йўқ, лекин унинг ўзи бироз иккиланиб турибди ва кузатувчи бўлиб қолишни афзал кўрди. Глобал кескинликнинг кучайиши Улан-Баторнинг позициясига ҳам таъсир қилади - ШҲТга аъзо бўлишни хоҳловчилар навбати ҳам Мўғулистон раҳбариятини фаолроқ бўлишга ундаши мумкинлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлишни ҳоҳловчилар аввал ҳам бўлган, лекин бу йил улар сўздан амалга ўтди. Гап, хусусан, ШҲТнинг "мулоқот бўйича ҳамкорлари" (яна бир ҳамкорлик формати) Арманистон, Озарбайжон, Камбоджа, Непал, Шри-Ланка, Туркия, Қатар, Миср, Саудия Арабистони ҳақида. Ушбу рўйхатдаги сўнгги уч мамлакат ушбу мақомни бир йил олдин олган бўлса-да, улар аллақачон уни оширишни истагида. Яъни, улар дастлаб кузатувчи бўлиши ва кейинчалик ташкилотга тўлиқ қўшилишлари мумкин. Сурия ва Мянма ҳам унга қўшилишни истайди ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳатто уларни зудлик билан ШҲТ аъзолари сифатида қабул қилишни сўради. Бунинг имкони бўлмаса-да, бу ўз-ўзидан ташкилотга қизиқишнинг кескин ортиши ҳақида гапиради. Гапни лўндасини айтганда - улар Хитой ва Россияга яқинроқ бўлишни истайди.
Бунинг сабабларини қуйидагича тушуниш мумкин: ўтган сўнгги ўн йиллик давомида ғарбий бўлмаган дунё мамлакатлари секин аста жипслашиб келганини кузатиш мумкин. 2020 йил бошида бу жараён янада тезлашди. Биринчидан, ковид ва у сабаб бўлган блокировкалар глобаллашувнинг инқирозига олиб келди. Кейин Украинадаги махсус операция бошланганидан сўнг, Ғарбнинг Россияни чеклашга уриниши дунёни икки лагерга бўлишни бошлади. Ва учинчидан Тайвань муаммоси Ғарб ва Хитой орасидаги муносабатларнинг кескинлашувига олиб келди.
Натижада дунё мамлакатлари ким билан бўлиши ҳақида ўзи учун қарор қабул қилишга мажбур. Бундай шароитда ислом оламининг кўплаб нуфузли давлатлари учун энг яхши танлов - бу икки куч қутбидан, яъни Россия-Хитой ҳамда АҚШ-Европа Иттифоқидан тенг масофада қолиш ва ўз мустақиллигини намойиш этишдир. Аммо Туркия ва Саудия Арабистони каби АҚШ ҳарбий иттифоқчилари ўз мустақиллигини қандай намойиш қилиши мумкин? - ШҲТга аъзо бўлиш орқали. Ҳа, бу ҳарбий блок эмас, лекин ташкилотга тегишли бўлиш Ғарбнинг Россияга ва Хитойга қарши ҳар қандай комбинацияларида қатнашишни истамаслигини аниқ кўрсатади.
Шунинг учун ҳам Ражаб Тоййиб Эрдўғон Самарқандга, эҳтимол Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга ҳам учади. Бу ҳолда, "тўққизлик" ШҲТ норасмий бўлсада, "клуб-11" га, яъни Россия, Хитой, Ҳиндистон ва ислом дунёсининг тўртта энг муҳим давлати учрашадиган платформага айланади. (Саудия Арабистони " энг бой ва энг нуфузли", Эрон - "энг қадимий ва холис", Туркия - "энг ривожланган ва даъвогар", Покистон - "ягона ядровий"). Аммо ШҲТ кузатувчилари орасида “араб дунёсининг асосий давлати” – Миср ва “ахборот ва ташвиқот гиганти” - Қатар ҳам бор.
Ҳа, бу ислом мамлакатларининг ўзаро муносабатлари (айниқса Саудия-Эрон) оддий эмас, бироқ аввалроқ Ғарб ўзининг глобал ўйинида уларнинг қарама-қаршиликларидан фаол фойдаланган. Россия ва Хитой эса мусулмонларни бир-бирига қарама-қарши қўйишдан эмас, балки уларни янги, Ғарбдан кейинги дунё тартибини қуришга жалб қилишдан манфаатдор. Агар уч буюк давлат - Россия, Хитой ва Ҳиндистон ўзларининг янги дунё тартиби устидаги ишларида ислом олами билан стратегик алоқаларни ўрнатишга муваффақ бўлишса, бу англо-саксонларнинг глобал ҳукмронлиги лойиҳаси бўйича якуний ҳукмга тенг бўлади.
Энди бўлса атлантикачилар нафақат Россия ва Хитой билан қарама-қарши туришга, балкимҲиндистон ва Хитой орасида низо чиқаришга пул тикишмоқда. Ва улар ислом оламини ўз орбитасида сақлаб қолишга ва ундан ҳатто Пекин ва Москвага қарши ўйинларида ҳам фойдаланишга ишончлари комил. Шу боис ШҲТнинг "исломлашиши" англо-саксон лойиҳаси учун кучли зарба бўлади ва альянснинг саноқли кунлари қолганининг белгиси бўлади.
Янгиликлар лентаси
0