https://sputniknews.uz/20220906/ishid-kobuldagi-rossiya-elchixonasi-oldidagi-terakt-uchun-javobgarlikni-oz-zimmasiga-oldi-27814195.html
ИШИД* Кобулдаги Россия элчихонаси олдидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
ИШИД* Кобулдаги Россия элчихонаси олдидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган теракт оқибатида икки нафар Россия дипломатик ваколатхонаси ходими ва бир неча Афғонистон фуқаролари... 06.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-06T11:38+0500
2022-09-06T11:38+0500
2022-09-06T11:38+0500
дунёда
кобул
теракт
"ислом давлати"
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/182/43/1824301_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_ca219920f0bca4c68f8a850e0c79c3ca.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. “Ислом давлати”* террорчилик гуруҳи Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters жангарилар баёнотига таянган ҳолда хабар берган.5 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:50 да Россиянинг Кобулдаги элчихонаси консуллик бўлимига кириш яқинида номаълум жангари портловчи ускунани ҳаракатга келтирди. Бунинг оқибатида икки нафар Россия дипломатик ваколатхонаси ходими ва бир неча Афғонистон фуқаролари қурбон бўлди.Худкуш террорчи элчихона яқинида тўпланган одамлар орасида ўзини портлатмоқчи бўлган. РИА Новости манбасига кўра, худди шу пайтда дипломат визага даъвогарлар исмларини эълон қилиш учун ташқарига чиққан. Хавфсизлик кучлари террорчини тўхтатиб қолган, шу лаҳзада портлаш содир бўлган.Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳодисани теракт деб атади ва бундай хатти-ҳаракатларни қоралади.Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин элчихона ходимлари ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатишни топширди.Ўзбекистон Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган терактни қоралади* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти
кобул
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/182/43/1824301_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_6a4109acd897e641b374363234557f62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, кобул, теракт, "ислом давлати"
дунёда, кобул, теракт, "ислом давлати"
ИШИД* Кобулдаги Россия элчихонаси олдидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган теракт оқибатида икки нафар Россия дипломатик ваколатхонаси ходими ва бир неча Афғонистон фуқаролари қурбон бўлди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. “Ислом давлати”* террорчилик гуруҳи Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters жангарилар баёнотига таянган ҳолда
хабар берган. 5 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:50 да Россиянинг Кобулдаги элчихонаси консуллик бўлимига кириш яқинида номаълум жангари портловчи ускунани ҳаракатга
келтирди. Бунинг оқибатида
икки нафар Россия дипломатик ваколатхонаси ходими ва бир неча Афғонистон фуқаролари қурбон бўлди.
Худкуш террорчи элчихона яқинида тўпланган одамлар орасида ўзини портлатмоқчи бўлган. РИА Новости
манбасига кўра, худди шу пайтда дипломат визага даъвогарлар исмларини эълон қилиш учун ташқарига чиққан. Хавфсизлик кучлари террорчини тўхтатиб қолган, шу лаҳзада портлаш содир бўлган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳодисани теракт деб атади ва бундай хатти-ҳаракатларни қоралади.
Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин элчихона ходимлари ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатишни топширди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти