Электрон кундаликнинг ота-оналар учун қандай қулайликлар яратади - ХТВ

© Sputnik/Зафар ХалиловКак проходит первый звонок в Ташкенте
Как проходит первый звонок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2022
Oбуна бўлиш
Kundalik.com тизими ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлашда ишончли кўприк бўлиб хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистонда жорий этилган электрон кундалик (Kundalik.com) тизимининг афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Ота оналар онлайн тарзда қуйидаги маълумотдан хабар бўлишади:
фарзандларининг дарсга қатнашаётгани;
дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани;
эртанги кунги уй вазифалари
Маълумотлар онлайн равишда, тезкор акс эттириб борилади.
Шунингдек Kundalik.com тизими ўқитувчилар учун ҳам қатор қулайликлар яратади. Улардан энг муҳими вақтни тежаш. Ўрганишлар натижасида аниқланишига кўра - бунинг ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежалади.
Kundalik.com тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрий саналади. Ундан фойдаланиш пуллик бўлиб, йилдан йилга арзонлаштирилиб борилмоқда. Хусусан, 2020 йилда унинг йиллик обуна нархи (365 кун) 9200 сўм этиб белгиланган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 8600 сўмни, 2022 йилда 8000 сўмни ташкил этмоқда.
Фойдаланувчилар тўғрисидаги барча маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Мазкур тизим Ўзбекистоннинг ички интернет тармоғи — TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланиладиган интернет-трафик сарфланмайди.
Янгиликлар лентаси
0