https://sputniknews.uz/20220905/yil-yakuniga-qadar-yana-20-ming-gektar-ekin-maydoni-aholiga-bolib-beriladi--27806237.html
Йил якунига қадар яна 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади
Йил якунига қадар яна 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади
Sputnik Ўзбекистон
Қўшимча ажратилаётган 20 минг гектар ва келгусида бериладиган 100 минг гектар экин майдонлари ҳисобидан импортни қисқартиришга эришиш керак. 05.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-05T19:36+0500
2022-09-05T19:36+0500
2022-09-05T19:36+0500
жамият
ер ажратиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0c/25235597_0:159:3079:1890_1920x0_80_0_0_e9d21491adb4e235aef4a7cd88957b4c.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Йил якунига қадар яна 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.Йиғилишда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари муҳокама қилинди.Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, иқлимнинг кескин ўзгараётгани, кўп давлатларда қурғоқчилик бўлгани оқибатида бутун дунёга озиқ-овқат етишмовчилиги хавф солмоқда. Халқаро майдондаги вазият туфайли глобал ишлаб чиқариш занжирларининг узилиши, логистикадаги муаммолар сабабли кўпчилик давлатлар озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига чекловлар қўймоқда."Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бундай шароитда ўз ҳудудида ички талабни тўлиқ таъминлаш ва экспортни ошириш бўйича имкониятларини ҳисоб-китоб қилиши шарт. Лекин, ҳали кўп ҳокимлар буни тушуниб етмаяпти”, - деди Мирзиёев.Президент бу йил 80 минг гектар майдон пахта ва ғалладан қисқартирилиб, аҳолига бўлиб берилганини эслатди.Таъкидланишича, бунинг ҳисобига, 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилади.Жорий йилда қўшимча ажратилаётган 20 минг гектар ва келгусида бериладиган 100 минг гектар экин майдонлари ҳисобидан импортни қисқартиришга эришиш керак. Қолаверса, озиқ-овқат маҳсулотлари экишни камида 300 минг гектарга етказиш лозим.Озиқ-овқат учун мўлжалланган ерларга экинларни жойлаштиришни бундан буён Боғдорчилик агентлиги белгилаб беради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0c/25235597_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_73397f035990c72690b005c5710b61f6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ер ажратиш
Йил якунига қадар яна 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади
Қўшимча ажратилаётган 20 минг гектар ва келгусида бериладиган 100 минг гектар экин майдонлари ҳисобидан импортни қисқартиришга эришиш керак.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Йил якунига қадар яна 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида
маълум қилинди. Йиғилишда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, иқлимнинг кескин ўзгараётгани, кўп давлатларда қурғоқчилик бўлгани оқибатида бутун дунёга озиқ-овқат етишмовчилиги хавф солмоқда. Халқаро майдондаги вазият туфайли глобал ишлаб чиқариш занжирларининг узилиши, логистикадаги муаммолар сабабли кўпчилик давлатлар озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига чекловлар қўймоқда.
"Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бундай шароитда ўз ҳудудида ички талабни тўлиқ таъминлаш ва экспортни ошириш бўйича имкониятларини ҳисоб-китоб қилиши шарт. Лекин, ҳали кўп ҳокимлар буни тушуниб етмаяпти”, - деди Мирзиёев.
Президент бу йил 80 минг гектар майдон пахта ва ғалладан қисқартирилиб, аҳолига бўлиб берилганини эслатди.
“Бугун имзоланган президент қарорига кўра йил якунига қадар яна 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади. Келгуси йилда 100 минг гектар экин майдони аҳолига танлов асосида ажратилади”, - деди давлат раҳбари.
Таъкидланишича, бунинг ҳисобига, 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилади.
Жорий йилда қўшимча ажратилаётган 20 минг гектар ва келгусида бериладиган 100 минг гектар экин майдонлари ҳисобидан импортни қисқартиришга эришиш керак. Қолаверса, озиқ-овқат маҳсулотлари экишни камида 300 минг гектарга етказиш лозим.
Озиқ-овқат учун мўлжалланган ерларга экинларни жойлаштиришни бундан буён Боғдорчилик агентлиги белгилаб беради.