Владивосток Шарқий иқтисодий форумида ШҲТнинг роли муҳокама қилинади

© Sputnik / Зафар ХалиловФлаги стран ШОС
Флаги стран ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Oбуна бўлиш
Иштирокчилар ШҲТнинг ривожланаётган кўп қутбли дунёда тутган ўрни, ташкилотнинг бўлажак саммити кун тартибига қандай масалаларни киритиш зарурлигини муҳокама қилади.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. VII Шарқий иқтисодий форум доирасида ўзгарувчан геосиёсий вазиятда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг роли муҳокама қилинади. ШҲТ Бош котиби ўринбосари Григорий Логвинов ялпи мажлисда “Ўзгарувчан дунёда ШҲТнинг роли” мавзусида онлайн тарзда маъруза қилади, деб хабар қилди ташкилот матбуот хизмати.
Ундан ташқари мажлисда ШҲТнинг собиқ бош котиби, профессор Рашид Алимов, ВЭБ.РФ катта банкири Сергей Сторчак, Россия ва Хитой Фанлар академиялари, МГИМО, Федерал божхона хизмати вакиллари ва бошқа экспертлар иштирок этади.
Иштирокчилар ШҲТнинг ривожланаётган кўп қутбли дунёда тутган ўрни, араб давлатлари ва Жанубий Осиё давлатларининг ташкилот фаолиятига қўшган ҳиссаси, ташкилотнинг бўлажак саммити кун тартибига қандай масалаларни киритиш зарурлигини муҳокама қилади.
5-8 сентябрь кунлари Владивостокдаги Узоқ Шарқ федерал университетида Шарқий иқтисодий форум бўлиб ўтмоқда. Унда йўлбарсларни сақлаш бўйича халқаро форум, кенг кўламли бизнес дастури, шунингдек, “Владивосток фасллари” маданий фестивали, спорт тадбирлари ва кўргазмалар ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0