https://sputniknews.uz/20220905/tomorqachilik-qanday-rivojlantiriladi-27809420.html
Томорқачилик қандай ривожлантирилади
Томорқачилик қандай ривожлантирилади
Sputnik Ўзбекистон
Икки мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳалари бошланади. 05.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-05T21:15+0500
2022-09-05T21:15+0500
2022-09-05T21:15+0500
жамият
томорқачилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0d/21336906_0:113:2951:1773_1920x0_80_0_0_e84de0e57833d0abde5aed80df9bb375.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда томорқачиликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.Давлат раҳбари матбуот котибининг маълум қилишича, мутасаддиларга кўчма музлаткичлар ташкил этиш учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш, 2 мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳаларини бошлаш топширилди.Бунда тайёр лойиҳалар янги лизинг механизми асосида тадбиркорларга берилади.Шу билан бирга, ўсимликлар ҳимояси бўйича хусусий сектор билан ҳамкорликда аҳоли томорқа ерларида ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини кўрсатиш учун отрядлар ташкил этилади.Томорқаларда фойдаланадиган кимёвий препаратлар рўйхати тасдиқланиб, улар аҳоли орасида кенг тарғиб қилинади.Карантин хизматидан деҳқонлар норозилиги, улар кўмакчи эмас, назоратчи бўлиб қолгани танқид қилинди. Хизмат бошлиғи И.Эргашев охирги марта қатъий огоҳлантирилди.“Бандликни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш ҳам биринчи галда қишлоқ хўжалигидаги ўсишга боғлиқлигини улар тушуниши керак", - деди президент.Соҳа раҳбарларининг вазифаси президентга катта-катта рақамлар билан ҳисобот бериш эмас, қишлоқдаги деҳқон, фермер масаласини ҳал қилиш, оғирини енгил қилиш экани кўрсатиб ўтилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0d/21336906_110:0:2841:2048_1920x0_80_0_0_e4ec13aaae7f5b1f8fe2a879796ad084.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, томорқачилик
Томорқачилик қандай ривожлантирилади
Икки мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳалари бошланади.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда томорқачиликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Давлат раҳбари матбуот котибининг
маълум қилишича, мутасаддиларга кўчма музлаткичлар ташкил этиш учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш, 2 мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳаларини бошлаш топширилди.
Бунда тайёр лойиҳалар янги лизинг механизми асосида тадбиркорларга берилади.
Шу билан бирга, ўсимликлар ҳимояси бўйича хусусий сектор билан ҳамкорликда аҳоли томорқа ерларида ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини кўрсатиш учун отрядлар ташкил этилади.
Томорқаларда фойдаланадиган кимёвий препаратлар рўйхати тасдиқланиб, улар аҳоли орасида кенг тарғиб қилинади.
Карантин хизматидан деҳқонлар норозилиги, улар кўмакчи эмас, назоратчи бўлиб қолгани танқид қилинди. Хизмат бошлиғи И.Эргашев охирги марта қатъий огоҳлантирилди.
“Бандликни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш ҳам биринчи галда қишлоқ хўжалигидаги ўсишга боғлиқлигини улар тушуниши керак", - деди президент.
Соҳа раҳбарларининг вазифаси президентга катта-катта рақамлар билан ҳисобот бериш эмас, қишлоқдаги деҳқон, фермер масаласини ҳал қилиш, оғирини енгил қилиш экани кўрсатиб ўтилди.