Қашқадарё ҳокимига финляндиялик маслаҳатчиси тайинланди

© УзАХокимият Кашкадарьинской области привлек специалиста из Финляндии
Хокимият Кашкадарьинской области привлек специалиста из Финляндии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Oбуна бўлиш
Финляндиялик мутахассис ёрдамида Қашқадарё вилоятида халқ таълимини ривожлантириш бўйича 3 йиллик маҳаллий дастурни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Қашқадарё вилоят ҳокимига таълимни ривожлантириш бўйича финляндиялик маслаҳатчиси тайинланди, деб хабар қилмоқда ЎзА.
Финляндиялик мутахассис, педагогика фанлари доктори Петри Лунаскопри бўлиб, у Савония университети профессори, 20 дан ортиқ давлатларда К12 Олий таълим бўллимининг ўқитиш хизматларида тренер сифатида тажрибага эга. Шу билан бирга у Финляндия таълими ривожланишига туртки бўлган 1994 йилдан бошлаб жорий қилинган Таълимни ислоҳ қилиш концепцияси муаллифи ҳамдир.
Лунаскопринининг тажрибасидан фойдаланган ҳолда 1 йил ичида қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган:
1.
Қашқадарё вилоятида халқ таълимини ривожлантириш бўйича 3 йиллик маҳаллий дастурини ишлаб чиқиш;
2.
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидаги 2 нафардан методистларни финляндия таълими тажрибаси бўйича тайёрлаш;
3.
Вилоят педагогларига янги методикаларга ўргатиш Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш ва бошқалар.
Ундан ташқари, хорижий мутахассис ёрдамида миллий баҳолаш рейтингида паст натижа кўрсатган мактабларда тренинглар ва ўқитувчилар дарс беришини кузатиш. педагогика ОТМлари талабалари билан учрашувлар ҳам ташкил қилинади.
Эслатиб ўтамиз, финляндиялик мутахассис Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан, халқ таълими тизимини такомиллаштириш ва ўқитувчиларининг малакасини ошириш мақсадида Тошкентдаги Халқаро Нордик университети билан ҳамкорлик доирасида таклиф қилинган.
Маълумки, айнан Финляндия таълим тизими дунёда энг етук тизимлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли ҳам Ўзбекистон таълим муассасалари ҳам айнан ушбу давлат мутахассислари билан ҳамкорликни йўлга қўйишмоқда.
© УзАХокимият Кашкадарьинской области привлек специалиста из Финляндии
Хокимият Кашкадарьинской области привлек специалиста из Финляндии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Хокимият Кашкадарьинской области привлек специалиста из Финляндии
Янгиликлар лентаси
0