Путин Россияни ҳақиқий Кунчиқар юрт деб атади

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Oбуна бўлиш
Россия раҳбари Россияни нега ҳақиқий Кунчиқар юрт деб аташ мумкинлигини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россияни ҳақиқий Кунчиқар юрт деб ҳисоблайди, чунки Чукотканинг энг шарқий қисми Япониядан шарқроқда жойлашган.
“Жуғрофий жиҳатдан, мен ўйлайманки, Камчатка ҳақида гапиришимиз керак. Умуман олганда қўшнимиз Японияни Кунчиқар юрт деб аташади, бироқ Япониядан шарқроқда, менимча, айнан Камчатка ёки Сахалин жойлашган, яна шарқроқда Янги Зеландия жойлашган, Янги Зеландиядан шарқроқда эса Чукотка жойлашган. У ерда эса атиги 60 километр бўғоз ва тамом – ундан нариси Америка қитъаси. Шу маънода Кунчиқар юрт – бу Россия”, - деди Путин Камчаткада бўлиб ўтаётган экология форуми иштирокчилари билан учрашувда.
Шу билан бирга Россия етакчиси Россия биринчи навбатда у қаерда яшашига қарамасдан инсондан бошланишини қайд этди.
Янгиликлар лентаси
0