https://sputniknews.uz/20220905/prezident-maktab-darsliklarini-bepul-ijaraga-berish-yuzasidan-topshiriq-berdi-27804696.html
Президент мактаб дарсликларини бепул ижарага бериш юзасидан топшириқ берди
Президент мактаб дарсликларини бепул ижарага бериш юзасидан топшириқ берди
Sputnik Ўзбекистон
Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага бериш юзадан чора кўриши керак. 05.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-05T18:25+0500
2022-09-05T18:25+0500
2022-09-05T18:34+0500
жамият
мактаб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1145/78/11457816_0:112:1200:787_1920x0_80_0_0_183a5aaf1d2b672061f1c887208a1b9d.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Президент мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.Аввалроқ мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши жамоатчилик, ота-оналарларнинг эътирозларига сабаб бўлган эди.“Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди”, - дейилган хабарда.Жорий ўқув йилида ўртача бир дона дарслик (машқ дафтари) учун ягона ижара тўлови 5 707 сўмни ташкил этиши кутилаётган эди. Бу ўтган ўқув йилидаги миқдор (2 740 сўм)га нисбатан 2 967 сўмга кўп эди. Халқ таълими вазирлиги бунга дунё бозорида қоғоз нархи ва қоғозни мамлакатга етказиб бериш бўйича транспорт ҳаражатларининг кескин ошиб кетишини сабаб қилиб кўрсатганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1145/78/11457816_2:0:1198:897_1920x0_80_0_0_aad1fd0ab659d5b8c7420efea2905676.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мактаб
Президент мактаб дарсликларини бепул ижарага бериш юзасидан топшириқ берди
18:25 05.09.2022 (янгиланди: 18:34 05.09.2022) Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага бериш юзадан чора кўриши керак.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Президент мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
маълум қилди. Аввалроқ мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари
кескин оширилиши жамоатчилик, ота-оналарларнинг эътирозларига сабаб бўлган эди.
“Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди”, - дейилган хабарда.
Жорий ўқув йилида ўртача бир дона дарслик (машқ дафтари) учун ягона ижара тўлови 5 707 сўмни ташкил этиши кутилаётган эди. Бу ўтган ўқув йилидаги миқдор (2 740 сўм)га нисбатан 2 967 сўмга кўп эди. Халқ таълими вазирлиги бунга дунё бозорида қоғоз нархи ва қоғозни мамлакатга етказиб бериш бўйича транспорт ҳаражатларининг кескин ошиб кетишини сабаб
қилиб кўрсатганди.