Ўзбекистонликлар "Марказий Осиё мактаби-2022" да иштирок этиши мумкин

© Правительство Кыргызской РеспубликиПремьер-министр Кыргызстана Улукбек Марипов прибыл с рабочей поездкой в Республику Узбекистан
Премьер-министр Кыргызстана Улукбек Марипов прибыл с рабочей поездкой в Республику Узбекистан

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Oбуна бўлиш
"Марказий Осиё мактаби-2022" - илмий-таълим анжумани 17-20 октябрь кунлари Қирғизистонда юзма-юз форматида ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. "Марказий Осиё мактаби-2022" - илмий-таълим дастурида иштирок этиш учун аризалар қабул қилинмоқда. Бу ҳақда Тошкентдаги Рус уйи матбуот хизмати хабар берди.
Горчаков жамғармасининг йиллик илмий-таълим дастури Қирғизистонда бўлиб ўтади. Дастур интерактив мулоқот форматини таклиф этади. Иштирокчилар минтақа бўйича амалий билимларга эга бўлади, музокаралар олиб бориш кўникмаларини оширади.
Тадбир 17-20 октябрь кунлари юзма-юз форматда ўтказилади. Ишчи тили рус тилидир. 15 сентябргача иштирок этиш учун ариза топшириш мумкин.
Тадбирда иштирок этишга қуйидаги мутахассислар жалб қилинади:
халқаро муносабатлар соҳасидаги тадқиқотчилар, сиёсатшунослар, иқтисодчилар, ҳуқуқшунослар, тарихчилар;
ихтисослаштирилган олий ўқув юртларининг магистрантлари, аспирантлари ва ўқитувчилари;
халқаро журналистлар;
халқаро ҳамкорлик ва халқ дипломатияси билан шуғулланувчи жамоат ташкилотлари вакиллари;
ёш дипломатлар ва давлат тузилмалари вакиллари.
Иштирокчиларнинг ёши 21 ёшдан 35 ёшгача бўлиши лозим. Иштирок этиш учун жамғарма веб-сайтида рўйхатдан ўтиш, анкета тўлдириш ва Марказий Осиё минтақасининг янги дунё тартибидаги ўзгариши билан боғлиқ мавзудаги беш минг белгигача бўлган иншо/таҳлилий ишни илова қилиш, шунингдек, мотивация хати керак бўлади.
Ташкилотчилар тадбир иштирокчиларини анжуман доирасида турар жой, овқатланиш ва транспорт билан таъминлайди. Виза ва авиачипта харажатлари, ПЗР-тест ҳамда тиббий суғуртани иштирокчиларнинг ўзлари қоплаши керак.
Ташкилотчилар учта энг яхши иншо муаллифларига тадбир ўтказиладиган жойга бориш ва қайтиш учун йўл ҳақини тўлаш имкониятини тақдим этади.
Янгиликлар лентаси
0