https://sputniknews.uz/20220905/fermerlarga-garovsiz-kredit-ajratish-yolga-qoyiladi-27807871.html
Фермерларга гаровсиз кредит ажратиш йўлга қўйилади
Фермерларга гаровсиз кредит ажратиш йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Сабзавот, ёғ-мой экинлари экадиган кластер ва деҳқонларга ҳосилни суғурталаш харажатининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади. 05.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-05T20:12+0500
2022-09-05T20:12+0500
2022-09-05T20:12+0500
иқтисод
кредит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_42894f4ddf1101ad677df78d82814088.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистонда фермер ва деҳқонларга гаровсиз кредит ажратиш йўлга қўйилади. Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тегишли топшириқ берди.Бу маблағларнинг ярмини нақд пулда ажратишга рухсат берилади. Бунинг учун Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мева-сабзавотчиликни кредитлашнинг мутлақо янги тизимини жорий қилиш топширилди.Бунинг учун келгуси бир йилда Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 50 миллиард сўм йўналтирилади.Бундан буён пахта ва ғалладаги каби озиқ-овқатга кредит беришда суғурта полиси кредит таъминоти ҳисобланади.Давлат раҳбари бугунги кунда республика бўйича ҳар йили 300 минг тонна картошка, 6 минг тонна дуккакли, 11 минг тонна мойли экинлар уруғини тайёрлашни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидлади.Бу борада, картошка бўйича Самарқандда яхши тажриба бошланган. Мутасаддиларга бу тажрибани хусусий сектор билан бирга дуккакли ва мойли экинлар уруғчилигида ҳам йўлга қўйиш, бунга 26 миллион доллар йўналтириш топширилди.Вилоят ҳокимлари олдига келгуси 2 йилда уруғ импортини 3 баравар қисқартириш вазифаси қўйилди. Ҳар бир вилоятда камида биттадан интенсив сабзавот кўчатчилик хўжаликларини ишга тушириш топширилди.Бундан буён ҳосилдор ерларнинг барчасини интенсивга ўтказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасадди идораларга интенсив қишлоқ хўжалигига ўтишни рағбатлантириш ва таъсирчан солиқ механизмларини қўллаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, киритишга топшириқ берилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_256:0:2987:2048_1920x0_80_0_0_8ccae79d654fe0005f55fb9d132fbcf0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, кредит
Фермерларга гаровсиз кредит ажратиш йўлга қўйилади
Сабзавот, ёғ-мой экинлари экадиган кластер ва деҳқонларга ҳосилни суғурталаш харажатининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистонда фермер ва деҳқонларга гаровсиз кредит ажратиш йўлга қўйилади. Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тегишли топшириқ
берди. 15 сентябрдан бошлаб ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра, сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликлар ҳимояси ҳамда айланма маблағ учун 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш йўлга қўйилиши керак.
Бу маблағларнинг ярмини нақд пулда ажратишга рухсат берилади. Бунинг учун Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.
Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мева-сабзавотчиликни кредитлашнинг мутлақо янги тизимини жорий қилиш топширилди.
Энди картошка, сабзавот, ёғ-мой экинлари экадиган кластер ва деҳқонларга ҳосилни суғурталаш харажатининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.
Бунинг учун келгуси бир йилда Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 50 миллиард сўм йўналтирилади.
Бундан буён пахта ва ғалладаги каби озиқ-овқатга кредит беришда суғурта полиси кредит таъминоти ҳисобланади.
“Бу янгилик кўплаб деҳқонларимизнинг ишини юргизиб, Қишлоқ хўжалиги жамғармасида ишлатилмай турган 700 миллиард сўмдан самарали фойдаланишга имконият яратади”, - деди президент.
Давлат раҳбари бугунги кунда республика бўйича ҳар йили 300 минг тонна картошка, 6 минг тонна дуккакли, 11 минг тонна мойли экинлар уруғини тайёрлашни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидлади.
Бу борада, картошка бўйича Самарқандда яхши тажриба бошланган. Мутасаддиларга бу тажрибани хусусий сектор билан бирга дуккакли ва мойли экинлар уруғчилигида ҳам йўлга қўйиш, бунга 26 миллион доллар йўналтириш топширилди.
Вилоят ҳокимлари олдига келгуси 2 йилда уруғ импортини 3 баравар қисқартириш вазифаси қўйилди. Ҳар бир вилоятда камида биттадан интенсив сабзавот кўчатчилик хўжаликларини ишга тушириш топширилди.
Бундан буён ҳосилдор ерларнинг барчасини интенсивга ўтказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасадди идораларга интенсив қишлоқ хўжалигига ўтишни рағбатлантириш ва таъсирчан солиқ механизмларини қўллаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, киритишга топшириқ берилди.