Бундестаг депутати: Германия ўзини хонавайрон қилаётган бир пайтда, Россия даромад олмоқда

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишФлаг Германии над зданием Будестага
Флаг Германии над зданием Будестага  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Oбуна бўлиш
Бундестаг депутати Сара Вагенкнехт Германия ўзининг энергетика соҳасидаги қарорлари билан ўз саноати йўқ қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Германия энергетика соҳасидаги қарорлари билан ўзини хонавайрон қилаётган бир пайтда, Россия нарх кўтарилиши ортидан аввалгига қараганда кўпроқ даромад олмоқда. Бу ҳақда Сўл партия франциядан бўлган бундестаг депутати Сара Вагенкнехт маълум қилди.
“Россиянинг “Газпром” компанияси ҳозир рекорд даражада даромад оляпти. Мутлақо равшанки, санкциялар Украинадаги можарони тўхтатишга олиб келмайди”, - деди Вагенкнехт t-online нашрига берган интервьюсида.
Депутатнинг фикрича, Германия ўз саноати ва ўрта синфини йўқ қилмоқда ва бу ақлсизликдир.
“Биз ўзимизни ўзимиз хонавайрон қиляпмиз, Россия эса нарх кўтарилиши ткфайли аввалгидан ҳам кўпроқ пул ишлаяпти. Путин бор овози билан устимиздан куляпти”, - дея қўшимча қилган Вагенкнехт.
Маълумот учун, Ғарб давлатлари Украинадаги махсус операция фонида Россиянинг нефть ва газ экспортидан келадиган даромадларини чеклаш бўйича турли уринишларни амалга оширишда давом этмоқда. Экспертлар хулосасига кўра, углеводородлари етказиб берувчи занжирларининг узилиши Европа ва АҚШда ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келади ва бу жараён аллақачон бошланган.
Владимир Путин аввалроқ Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб давлатлари учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Россия санкциялар туфайли “пулга чўмиляпти” – ОАВ
Янгиликлар лентаси
0