Адвокатлик гувоҳномасини олиш электронлаштирилади

© Depositphotos / Elnur AmikishiyevЮрист обсуждает с клиентом судебное дело
Юрист обсуждает с клиентом судебное дело - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Oбуна бўлиш
Янги қарор лойиҳаси қабул қилинса, адвокатлик гувоҳномасини гувоҳнома берувчи органга бормасдан туриб олиш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистонда адвокатлик гувоҳномасини олиш электронлаштирилади. Бу ҳақида Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбаева хабар берди.
Қайд этилишича, бугунги кунда адвокатлик гувоҳномасини олишда талабгор ариза бериш учун адлия органига ташриф буюриши, ортиқча ҳужжатларни тақдим этиши, гувоҳнома расмийлаштирилганидан сўнг уни олиб кетиш учун такроран адлия органига ташриф буюриши талаб этилади. Бу эса, ортиқча вақт ва оворагарчиликни талаб этади.
Мазкур оворагарчиликларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.
“Эндиликда адвокатлик гувоҳномасини олиш учун фақатгина электрон мурожаат қилишнинг ўзи кифоя бўлади”, дейилади хабарда.
Лойиҳада адвокатлар учун қуйидаги енгилликлар назарда тутилмоқда:
Адвокатлик гувоҳномасини олиш учун электрон шаклда мурожаат қилинади;
агарда адвокат адвокатлик тузилмасини янги ташкил этган бўлса, адвокатлик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилиши талаб этилмайди. Унга гувоҳнома автоматик тарзда композит хизмат кўрсатиш йўли билан берилади.
Қарор лойиҳаси қабул қилинса, адвокатлик гувоҳномасини гувоҳнома берувчи органга бормасдан туриб олиш мумкин бўлади. Бунда адвокатлик гувоҳномаси адвокатнинг хоҳишига кўра адвокатлик тузилмасининг манзилига почта орқали юборилади.
© Адлия вазирлигиАдвокатлик гувоҳномаси
Адвокатлик гувоҳномаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Адвокатлик гувоҳномаси
Адвокатлик гувоҳномаси QR-код қўйилган ID card шаклида расмийлаштирилади.
QR-кодни сканерлаш орқали адвокатнинг адвокатлик гувоҳномаси ким томонидан берилганлиги, адвокат мақоми, адвокат фаолият юритаётган адвокатлик тузилмасининг номи, адвокатнинг ихтисослиги, лицензия рақами ва берилган санаси аниқланади.
Бунда адвокатнинг ихтисослиги ва фаолият юритадиган тузилмаси ўзгарганда гувоҳномани қайта расмийлаштириш талаб этилмайди.
Янгиликлар лентаси
0