Яна 10 та соҳа вакиллари ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади

© SputnikУзбекская керамика приехала на праздничный фестиваль "Путешествие в Рождество" в центре Москвы
Узбекская керамика приехала на праздничный фестиваль Путешествие в Рождество в центре Москвы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2022
Oбуна бўлиш
Риэлторлик, даллоллик, ижарага бериш билан шуғулланадиганлар ҳам ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилди.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг 30 август куни имзолаган қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан:
уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати;
автомобиль бозорларида воситачилик хизмати;
риэлторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш);
уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати;
маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар);
гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш);
тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш;
ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш;
уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш;
кулолчилик фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан таксичилар ҳам ўзини ўзи банд қилган шахслар қаторига киритилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0