https://sputniknews.uz/20220904/yakka-tartibdagi-tadbirkorlar-bilan-ishlaganlarning-ijtimoiy-soligi-kamaytiriladi-27762186.html
Якка тартибдаги тадбиркорлар билан ишлаганларнинг ижтимоий солиғи камайтирилади
Якка тартибдаги тадбиркорлар билан ишлаганларнинг ижтимоий солиғи камайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилдан якка тартибдаги тадбиркорлар билан ишлаганларнинг ижтимоий солиғи камайтирилади. Бу президентнинг “Норасмий... 04.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-04T13:55+0500
2022-09-04T13:55+0500
2022-09-04T13:55+0500
иқтисод
якка тартибдаги тадбиркорлар (ятт)
солиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363530_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_6e12ec502471cfb67a05573836a79a93.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилдан якка тартибдаги тадбиркорлар билан ишлаганларнинг ижтимоий солиғи камайтирилади. Бу президентнинг “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.Савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар бундан мустасно.2023 йил 1 январдан ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётганлар йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва бу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади: чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар); иссиқхона; паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак); қуёнчилик; асаларичилик; балиқчилик; боғдорчилик; лимончилик; гулчилик.Аввалроқ яна 10 та соҳа вакиллари ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилиши хабар қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363530_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_08a9de9ed687206aa469b5b177fe7aa3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, якка тартибдаги тадбиркорлар (ятт), солиқ
иқтисод, якка тартибдаги тадбиркорлар (ятт), солиқ
Якка тартибдаги тадбиркорлар билан ишлаганларнинг ижтимоий солиғи камайтирилади
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилдан якка тартибдаги тадбиркорлар билан ишлаганларнинг ижтимоий солиғи камайтирилади. Бу президентнинг “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида
кўзда тутилган. 2023 йил 1 январдан ЯТТлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизидан йилига БҲМнинг бир бараваригача камайтирилади.
Савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар бундан мустасно.
2023 йил 1 январдан ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётганлар йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва бу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади: чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар); иссиқхона; паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак); қуёнчилик; асаларичилик; балиқчилик; боғдорчилик; лимончилик; гулчилик.
Аввалроқ яна 10 та соҳа вакиллари ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилиши
хабар қилинган эди.