https://sputniknews.uz/20220904/xodjaev-moskvada-mamlakat-iqtisodiyotiga-investitsiya-jalb-qilish-masalalarini-muhokama-qildi-27758206.html
Ходжаев Москвада мамлакат иқтисодиётига инвестиция жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди
Ходжаев Москвада мамлакат иқтисодиётига инвестиция жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Россиянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди. 04.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-04T11:27+0500
2022-09-04T11:27+0500
2022-09-04T11:27+0500
иқтисод
жамшид ходжаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/04/27758055_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_6d66a872a4b1d0f0614aa013c2b0456a.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев “Уралхим” компанияси раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда республика Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.Учрашув Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Россияга ташрифи доирасида бўлиб ўтган. Унда кимё саноати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.Шунингдек, 3 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида делегациянинг Россиянинг қурилиш, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, чакана савдо, яшил иқтисодиёт ва кўчмас мулк каби соҳаларда фаолият юритувчи бир қатор йирик компаниялар вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.Очиқ мулоқот тарзида кўплаб йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, тажриба ва технологиялар алмашиш, инновацияларни жорий этиш, Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш ва ўзаро манфаатли бошқа масалалар муҳокама қилинди.Россия бизнеси 2022 йилнинг ярим йиллигида Ўзбекистонда 399 та корхона яратган. Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу республикада хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича энг яхши кўрсаткич.Ўзбекистонда Россия корхоналарининг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Айни пайтда республикада Россия капиталидаги 2 654 та корхона фаолият кўрсатади. Бу мамлакатда хорижий инвестициядаги деярли ҳар бешинчи компания дегани.Ўзбекистон Россия билан қўшма инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш ниятида
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/04/27758055_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_68bffc8ca93f1495caba00c3140ae8d1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, жамшид ходжаев
Ходжаев Москвада мамлакат иқтисодиётига инвестиция жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Россиянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев “Уралхим” компанияси раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда республика Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
хабар қилди. Учрашув Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Россияга ташрифи доирасида бўлиб ўтган. Унда кимё саноати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, 3 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида делегациянинг Россиянинг қурилиш, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, чакана савдо, яшил иқтисодиёт ва кўчмас мулк каби соҳаларда фаолият юритувчи бир қатор йирик компаниялар вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида кўплаб йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, тажриба ва технологиялар алмашиш, инновацияларни жорий этиш, Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш ва ўзаро манфаатли бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Россия бизнеси 2022 йилнинг ярим йиллигида Ўзбекистонда 399 та корхона яратган. Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу республикада хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича энг яхши кўрсаткич.
Ўзбекистонда Россия корхоналарининг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Айни пайтда республикада Россия капиталидаги 2 654 та корхона фаолият кўрсатади. Бу мамлакатда хорижий инвестициядаги деярли ҳар бешинчи компания дегани.