https://sputniknews.uz/20220904/tomorqa-er-egalarini-kasanachilik-bilan-band-qilganlarga-subsidiya-beriladi-27756369.html
Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилганларга субсидия берилади
Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилганларга субсидия берилади
Sputnik Ўзбекистон
Томорқа ер эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан... 04.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-04T10:51+0500
2022-09-04T10:51+0500
2022-09-04T10:51+0500
касаначилик
субсидия
тадбиркор
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177495_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_ef2bf5cf984b8a0cce6fbe7eea50039c.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг 30 август куни имзолаган қарорида белгиланган.Қарорга кўра, 1 ноябрдан томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:Бунда, мазкур субсидия 1 нафар томорқа ер участкаси эгаси учун БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн сўмгача) миқдорда ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан ажратилади.2023 йил 1 январдан қуйидагиларга рухсат этилади:Бунда, ЯТТ умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходимни ёллаши мумкин. Шунингдек, умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган ЯТТга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналарни сотиб олишга субсидия (битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваригача – 4,5 млн сўмгача миқдорда) ажратилади.Қарорга кўра, “Ёшлар дафтари” платформасида “Битирувчилар бандлиги” функционали жорий қилинади ва бу орқали умумий ўрта, профессионал ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг 3 йил давомидаги бандлик ҳолати мониторинг қилинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177495_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_1aef536f3b44074b28500a2ec07a1301.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
касаначилик, субсидия, тадбиркор, иқтисод
касаначилик, субсидия, тадбиркор, иқтисод
Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилганларга субсидия берилади
Томорқа ер эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилади.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг 30 август куни имзолаган қарорида
белгиланган. Қарорга кўра, 1 ноябрдан томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:
парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка), паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ҳамда дори воситалари;
узум кўчати ва ток сўриси;
асалари оиласи, асалари уяси учун қути ҳамда озуқа еми;
қуён, қуён катаги ва озуқа еми;
балиқ чавоқлари, сунъий ҳовуз ва озуқа емини харид қилиш ҳамда кейинчалик томорқа ер эгаларига тақдим этиш учун субсидия ажратилади.
Бунда, мазкур субсидия 1 нафар томорқа ер участкаси эгаси учун БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн сўмгача) миқдорда ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан ажратилади.
2023 йил 1 январдан қуйидагиларга рухсат этилади:
ЯТТга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари)ни, шу жумладан юридик шахслар учун ҳам бажаришга;
қурилиш-пудрат ташкилотларига умумий қурилиш ишларини бажариш учун шартнома асосида ЯТТни жалб қилишга.
Бунда, ЯТТ умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходимни ёллаши мумкин. Шунингдек, умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган ЯТТга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналарни сотиб олишга субсидия (битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваригача – 4,5 млн сўмгача миқдорда) ажратилади.
Қарорга кўра, “Ёшлар дафтари” платформасида “Битирувчилар бандлиги” функционали жорий қилинади ва бу орқали умумий ўрта, профессионал ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг 3 йил давомидаги бандлик ҳолати мониторинг қилинади.