https://sputniknews.uz/20220904/shashka-ozbekiston-jahon-chempionatida-3-orinni-egalladi-27761958.html
Шашка: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади
Шашка: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади
Sputnik Ўзбекистон
Болгариядаги чемпионатда дунёнинг 21 та давлатидан 211 нафар умидли ёш спортчилар ғолиблик учун дона сурдилар. 04.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-04T12:59+0500
2022-09-04T12:59+0500
2022-09-04T12:59+0500
спорт
спортни ривожлантириш вазирлиги
шашка
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/04/27761584_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_5b71f8184df343d96b1a43afc2078220.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. 21 август-1 сентябрь кунлари Болгариянинг Кранева шаҳрида катакли шашка бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон жамоавий баҳсларда 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда мамлакат Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар қиди. Мусобақада дунёнинг 21 та давлатидан 211 нафар умидли спортчилар ғолиблик учун дона сурдилар. Мазкур турнирда Ўзбекистон шарафини 12 нафар (6 нафар қиз ва 6 нафар ўғил бола) спортчи ҳимоя қилди.Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида классик йўналишда медаллар ўз эгаларига топширилди. 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Амирбек Шаҳобов олтин, 20 ёшгача оғил болалар ўртасида Лазиз Нуралиев кумуш медалини қўлга киритди. Шунингдек, 11 ёшгача ўғил болалар ўртасида Шейхали Азизов, шу ёшдаги қиз болалар ўртасида Рухсора Баҳодирова, 17 ёшгача ўғил болалар ўртасида Алиризо Салимов ҳамда талаба қизлар ўртасида Шаҳзода Турсунмуродовалар бронза медали эгаларига айланишди.Мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари рапид йўналишида 3 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза, блиц йўналишида 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза, классик йўналишда 1 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза, умумий ҳисобда 6 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 8 та бронза медалини қўлга киритишди.Қайд этиш жоизки, мазкур жаҳон чемпионати бош ҳаками этиб ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакам Алишер Маҳкамов тайинланган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/04/27761584_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_9108b667f8609a93af1b034a62f4f179.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, спортни ривожлантириш вазирлиги , шашка, ўзбекистон
спорт, спортни ривожлантириш вазирлиги , шашка, ўзбекистон
Шашка: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади
Болгариядаги чемпионатда дунёнинг 21 та давлатидан 211 нафар умидли ёш спортчилар ғолиблик учун дона сурдилар.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. 21 август-1 сентябрь кунлари Болгариянинг Кранева шаҳрида катакли шашка бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон жамоавий баҳсларда 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда мамлакат Спортни ривожлантириш вазирлиги
хабар қиди. Мусобақада дунёнинг 21 та давлатидан 211 нафар умидли спортчилар ғолиблик учун дона сурдилар. Мазкур турнирда Ўзбекистон шарафини 12 нафар (6 нафар қиз ва 6 нафар ўғил бола) спортчи ҳимоя қилди.
Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида классик йўналишда медаллар ўз эгаларига топширилди. 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Амирбек Шаҳобов олтин, 20 ёшгача оғил болалар ўртасида Лазиз Нуралиев кумуш медалини қўлга киритди. Шунингдек, 11 ёшгача ўғил болалар ўртасида Шейхали Азизов, шу ёшдаги қиз болалар ўртасида Рухсора Баҳодирова, 17 ёшгача ўғил болалар ўртасида Алиризо Салимов ҳамда талаба қизлар ўртасида Шаҳзода Турсунмуродовалар бронза медали эгаларига айланишди.
Мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари рапид йўналишида 3 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза, блиц йўналишида 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза, классик йўналишда 1 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза, умумий ҳисобда 6 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 8 та бронза медалини қўлга киритишди.
Қайд этиш жоизки, мазкур жаҳон чемпионати бош ҳаками этиб ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакам Алишер Маҳкамов тайинланган эди.