https://sputniknews.uz/20220904/ozbekiston-hirotdagi-terrorchilik-harakatini-qoraladi-27766093.html
Ўзбекистон Ҳиротда жума намозида содир этилган террорчиликни қоралади
Ўзбекистон Ҳиротда жума намозида содир этилган террорчиликни қоралади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ҳирот шаҳридаги масжидда жума намози пайтида содир этилган портлашни қатъий қоралайди, дейилади ТИВ баёнотида. 04.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-04T15:09+0500
2022-09-04T15:09+0500
2022-09-04T15:16+0500
ўзбекистон тив
афғонистон
портлаш
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768086_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_badcc6a5969c9b0c048536938095d1b7.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги "Гузаргоҳ" масжидида 2 сентябрь куни жума намози пайтида содир этилган ҳамда тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралайди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда келтирилган.“Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади. Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз”, - дейилади баёнотда.Эслатиб ўтамиз, жума куни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатда ўнлаб кишилар қурбон бўлди, хусусан, ушбу масжид имоми ҳам ҳалок бўлди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768086_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_0e5f7e03d424250225c523140462e9f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тив, афғонистон, портлаш, сиёсат
ўзбекистон тив, афғонистон, портлаш, сиёсат
Ўзбекистон Ҳиротда жума намозида содир этилган террорчиликни қоралади
15:09 04.09.2022 (янгиланди: 15:16 04.09.2022) Ўзбекистон Ҳирот шаҳридаги масжидда жума намози пайтида содир этилган портлашни қатъий қоралайди, дейилади ТИВ баёнотида.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги "Гузаргоҳ" масжидида 2 сентябрь куни жума намози пайтида содир этилган ҳамда тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралайди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда
келтирилган. “Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади. Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз”, - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, жума куни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатда ўнлаб кишилар қурбон бўлди, хусусан, ушбу масжид имоми ҳам ҳалок бўлди.